Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
26 Ноябр, 2026   |   16 Жумадул сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:00
Қуёш
07:19
Пешин
12:15
Аср
15:15
Шом
16:59
Хуфтон
18:16
Bismillah
26 Ноябр, 2026, 16 Жумадул сони, 1448

Уламолар ҳиммати риоя қилишдир

10.11.2023   5479   1 min.
Уламолар ҳиммати риоя қилишдир

Сизлар хоҳлаганча илм ўрганаверинглар. Аллоҳга қасамки, амал қилмагунингизча Аллоҳ сизларга унинг учун ажр бермайди. Аҳмоқлар ҳиммати ривоят қилиш, уламолар ҳиммати риоя қилишдир.

* * *

Олимларнинг жазоси қалбларининг ўлганидир. Қалбнинг ўлиши эса илми ва амаллари бўла туриб, дунёга ҳарис бўлиб юрганидир.

* * *

Илм талаб қилинглар, фақат илмни ҳилм (мулойимлик) ва виқор билан яширинглар.

* * *

Олимларнинг илмини, файласуфлар назариясини тўплаб, амалда нодонлар даражасида иш кўрувчилардан бўлма!

* * *

Олимлар қаламларининг сиёҳи шаҳидлар қони билан ўлчанади. Олимлар қаламларининг сиёҳи шаҳидлар қонидан оғир келади.

* * *

Олимлар бўлмаганида инсонлар чорва моллари каби бўлиб қолардилар.

Олимлар юлдузларга ўхшайди. Агар кўриниб турса, одамлар улар билан йўл топишади. Агар кўздан йўқолиб, зулматда қолсалар, қаёққа юришни билмай ҳайрон қолишади.

* * *

Аллоҳга қасамки, қай бир банда дўзахга аниқ ишонса, унга кенг дунё тор бўлиб қолади. Мунофиқ эса дўзах гарчи мана шу деворнинг ортида турган бўлса ҳам, унга тушмагунича шубҳа қилаверади.

* * *

Эй Одам боласи, сенинг саҳифанг очилди, икки ҳурматли фаришта сенга вакил қилинди. Биттаси ўнг тарафингда туриб яхшиликларингни ёзади, иккинчиси чап томонингда ёмонликларингни битади. Нимани хоҳласанг, қилавер. Вафот этганингда саҳифанг беркитилади ва қабрингда бўйнингга осиб қўйилади. Қиёмат куни шундай ҳолда қабрингдан чиқасан.

 

Нигора МИРЗАЕВА тайёрлади.

МАҚОЛА
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Халқаро ҳамкорлик: Мир Араб oлий мадрасаси ва Нур-муборак университети ўртасида меморандум имзоланди

26.11.2026   331   1 min.
Халқаро ҳамкорлик: Мир Араб oлий мадрасаси ва Нур-муборак университети ўртасида меморандум имзоланди

 Мир Араб олий мадрасаси ҳамда Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида жойлашган Нур-Муборак университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

 Мазкур ҳужжат икки диний олий таълим муассасаси ўртасида қуйидаги йўналишларда кенг имкониятлар яратишга қаратилган:
 

  •  илмий-маърифий алоқаларни мустаҳкамлаш;
  •  таълим сифатини янада ошириш;
  •  профессор-ўқитувчилар ўртасида тажриба алмашиш;
  •  қўшма илмий ва маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш.



 Ташриф доирасида Нур-Муборак университети ректори Доктор Муҳаммад Вардани ҳамда университет масъул ходимлари билан расмий учрашув ва самимий суҳбат ташкил этилди.

 Мулоқот чоғида таълим соҳасидаги истиқболли ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, томонлар ўртасида ташкил этиладиган турли халқаро мусобақалар, танловлар ва олимпиадаларда талабаларнинг фаол иштирокини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

 Ушбу келишув келгусида икки нуфузли таълим муассасаси ўртасидаги дўстона ва илмий алоқаларни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

Манба: https://t.me/Mirarabuz/45875


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Халқаро ҳамкорлик: Мир Араб oлий мадрасаси ва Нур-муборак университети ўртасида меморандум имзоланди Халқаро ҳамкорлик: Мир Араб oлий мадрасаси ва Нур-муборак университети ўртасида меморандум имзоланди Халқаро ҳамкорлик: Мир Араб oлий мадрасаси ва Нур-муборак университети ўртасида меморандум имзоланди Халқаро ҳамкорлик: Мир Араб oлий мадрасаси ва Нур-муборак университети ўртасида меморандум имзоланди Халқаро ҳамкорлик: Мир Араб oлий мадрасаси ва Нур-муборак университети ўртасида меморандум имзоланди Халқаро ҳамкорлик: Мир Араб oлий мадрасаси ва Нур-муборак университети ўртасида меморандум имзоланди
Ўзбекистон янгиликлари