Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
27 Сентябр, 2025   |   5 Рабиъус сони, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:57
Қуёш
06:16
Пешин
12:19
Аср
16:25
Шом
18:16
Хуфтон
19:28
Bismillah
27 Сентябр, 2025, 5 Рабиъус сони, 1447

Қорачой-Черкасияда жоме масжиди очилади

05.03.2021   1532   1 min.
Қорачой-Черкасияда жоме масжиди очилади

2022 йилнинг март ойида Қорачой-Черкасияда 5 минг кишига мўлжалланган жомеъ масжиднинг тантанали очилиши режалаштирилган. Бу ҳақда республика раҳбари Рашид Темрезов вилоят аҳолиси билан жонли эфир вақтида маълум қилди.

"Биз айнан бир йилдан кейин – 2022 йилнинг 1 мартида – Черкесск шаҳрида республика масжидининг очилишини режалаштирганмиз", - дея губернаторнинг сўзларини келтиради Интерфакс.

Бўлажак мусулмон иншоотининг пойдевори 2007 йилнинг ноябрь ойида қўйилган бўлиб, бинонинг фаол қурилиши 2011 йилнинг апрель ойида бошланган эди. Масжид Византия услубида қурилган бўлиб, ҳар бири 52 метр баландликдаги тўртта миноралар билан безатилган.

Islam-today хабарига кўра, бугунги кунда республика жомеъ масжидининг майдони 4,2 минг квадрат метрни ташкил этади. Бино 5 минг кишига мўлжалланган бўлиб, масжид ҳовлисида ҳам адо этиладиган байрам намозларида 10 мингдан ортиқ намозхонларни ўз бағрига сиғдира олади.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар

...дўзахга кирмайди

26.09.2025   674   1 min.
...дўзахга кирмайди

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

حدثنا عباس الدوري نا محمد بن محبوب نا عبد العزيز بن مسلم عن سليمان الأعمش عن إبراهيم عن علقمة عن عبد الله قال: قال رسول الله صلى الله عليه وعلى آله وسلم :لا يدخل الجنة من كان في قلبه مثقال حبة من خردل من كبر ولا يدخل النار من كان في قلبه مثقال حبة من خردل من إيمان.

 

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам: Қалбида хантал уруғи оғирлигича кибри бор одам жаннатга кирмайди. Қалбида хантал уруғи оғирлигича иймони бор одам дўзахга кирмайди”, дедилар.


Изоҳ: “Қалбида хантал уруғи оғирлигича кибри бор одам жаннатга кирмайди” жумласининг маъноси “жазо ва маломатга учрамай жаннатга кирмайди” деганидир.

“Қалбида хантал уруғи оғирлигича иймони бор одам дўзахга кирмайди” жумласининг маъноси эса, “дўзахга кофирлар каби абадий қолувчи бўлиб кирмайди” деганидир.

 

Абу Саид Ҳайсам ибн Кулайб Шошийнинг
“Муснади Шоший” асаридан
Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси