Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
26 Январ, 2026   |   7 Шаъбон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:18
Қуёш
07:40
Пешин
12:41
Аср
15:50
Шом
17:36
Хуфтон
18:51
Bismillah
26 Январ, 2026, 7 Шаъбон, 1447

МУБАЙЯН ВА НАСРИЙ БАЁНИ: Ишорат иймон шаройитиға (Қирқ тўртинчи мавзу)

02.03.2021   2076   3 min.
МУБАЙЯН ВА НАСРИЙ БАЁНИ: Ишорат иймон шаройитиға (Қирқ тўртинчи мавзу)

ОЗ-ОЗ ЎРГАНИБ ДОНО БЎЛУР...

*   *   *

Заҳируддин Муҳаммад Бобур хазиналари

*   *   *

МУБАЙЯН ВА НАСРИЙ БАЁНИ

*   *   *

ИЙМОН-ЭЪТИҚОД  КИТОБИ

*   *   *

НАЗМ

 

Ишорат иймон шаройитиға

 

Билки, иймон шаройити бордур,

Аҳли иймон аро муқаррардур.

Бириси – ғайбқа кетур иймон,

Бўлди иймон йаъси бедармон.

Ғайб оламини хоссайи Ҳақ бил,

Сўз будур, шаръ ичра мундоқ бил.

Яна Ҳақдин керак умид ила бийм,

Муни деб юрма: бор Худойи карим.

Яна билгил ҳалол ҳақни ҳалол,

Бил ҳаромни ҳам ҳарому вубол.

Тенгрининг  душманиға  душман  бўл,

Тенгрининг севганини севган бўл.

 

НАСРИЙ БАЁН

 

Иймон шартларининг баёни

 

Билгинки,  иймоннинг  шартлари  бордир,  (бу  шартлар)  аҳли  иймон  ўртасида  муқаррар  қилингандир.  Биринчи, ғайбга  иймон  келтир. Иймон йаъси, яъни умидсизлиги бедармон дарддир. Ғайб оламини Ҳақ  таъолонинг  хос  ишларидан,  сирларидан  деб  бил.  (Муҳим)  сўз ана шудир, шариъатда (эътиқод) ана шундай деб бил.

 

Яна Аллоҳдан умид билан қўрқув (хавф ва ражо) бўлиши лозим, Аллоҳим карамли, деб юр(иб ғафлат ва ҳалокатга қол)ма.

 

Яна ҳалол ҳақни ҳалол деб бил, ҳаромни ҳаром ва вабол – гуноҳ деб эътиқод қил. Аллоҳнинг душманига душман бўл, Аллоҳнинг севганини севган бўл – дўстига дўст бўл.

 

ИЗОҲ. Хавф ва ражо (қўрқув ва умид) иймон қушининг икки қанотидир. Юқорида айтилганидек, бу иккиси баробар бўлиши шартдир. Аллоҳнинг раҳматидан умид узиш мумкин эмаслигига далил ушбу ояти каримадир:

Зумар сураси,  53-оят маъноси: “Айтингки: «(Аллоҳ бундоқ дер:) «Эй Менинг ўз ўзларига қарши (гуноҳ қилиб) ҳаддан ошган бандаларим! Аллоҳнинг раҳматидан умид узманглар!..»

 

“Муни деб юрма: бор Худойи карим” сатри ушбу ояти каримага ишорат қилади Луқмон сураси, 33-оят маъноси: «(Эй инсонлар!) Ўта алдамчи (шайтон ва унинг дўстлари) ҳам сизларни Аллоҳ(нинг афви, карами ва марҳамати кенг, гуноҳлар қилиб яйраб қолаверинглар деган фириб) билан алдаб қўймасин (гуноҳга ботириб, ибодатдан чалғитмасин)!».

 

Насрий баён ва шарҳ муаллифи:

            Мирзо КЕНЖАБЕК.

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Илм йўлидаги ёшларга эътибор ва эътироф

26.01.2026   704   1 min.
Илм йўлидаги ёшларга эътибор ва эътироф

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Наманган вилоятидан келиб таҳсил олаётган талабалар учун “Масофаларни яқин қилувчи мулоқот” шиори остида давра суҳбати ўтказилди. 

Тадбир Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги ташаббуси билан ташкил этилди.Наманган вилояти бош имом-хатибининг биринчи ўринбосари Обидхон домла Икромов 30 нафар талаба билан юзма-юз суҳбатлашиб, одоб-ахлоқ, устозга ҳурмат ва илм йўлида олий ҳимматли бўлиш ҳақида маънавий-ҳаётий насиҳатлар берди.


Тадбир якунида 30 нафар талабага эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, энг фаол 4 нафар талабага тўлов-шартномаларини қоплаш учун 10 миллион сўмдан махсус сертификатлар тақдим этилди.

***

22-январь куни «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юртида Наманган вилоятидан келиб таҳсил олаётган талабалар учун «Масофаларни яқин қилувчи мулоқот» шиори остида давра суҳбати ўтказилди. 

ЎМИ Наманган вилояти бош имом-хатибининг ўринбосари Акмалхон домла Аҳмедов 12 нафар талаба билан очиқ мулоқот ўтказиб, илм олишда тўғри ният, исломий одоб-ахлоқ ва устозларга ҳурмат масалаларига эътибор қаратди.

Тадбир якунида талабаларга эсдалик совғалари топширилди. 


Бу каби учрашувлар ёшлар учун моддий-маънавий мадад ва юрт равнақи йўлида хизмат қилишга катта рағбат бўлиб хизмат қилади. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Илм йўлидаги ёшларга эътибор ва эътироф Илм йўлидаги ёшларга эътибор ва эътироф Илм йўлидаги ёшларга эътибор ва эътироф Илм йўлидаги ёшларга эътибор ва эътироф Илм йўлидаги ёшларга эътибор ва эътироф Илм йўлидаги ёшларга эътибор ва эътироф Илм йўлидаги ёшларга эътибор ва эътироф Илм йўлидаги ёшларга эътибор ва эътироф Илм йўлидаги ёшларга эътибор ва эътироф Илм йўлидаги ёшларга эътибор ва эътироф
Ўзбекистон янгиликлари