Биз нафас олаётган ҳаво асосан ёмғир, океан, денгиз ва дарёларнинг буғланиши натижасида деярли 95% сув буғларини ўз ичига олади. БАА чўл ҳавосини ичимлик сувига айлантириш – Zero Mass Water технология компаниясининг инновацион лойиҳасидир.
Шундай қилиб, ҳаво сув ресурслари, энергия ва пластик, шиша ишлаб чиқариш учун зарур материалларни тежаш учун фойдаланиш мумкин сув деярли 12.000 миллиард литрни ўз ичига олади.
Zero Mass Water компанияси ўз лойиҳасини қуёш энергияси ёрдамида сув буғларини ютувчи 1 250 панел билан бошлади. Фильтрлар билан жиҳозланган бу машиналар фақат сув молекулаларини танлаб, ифлосланган муҳитда ҳам уларни қўлга киритиши мумкин. Шунинг учун Дубайнинг атрофи лойиҳани амалга ошириш учун идеал жой ҳисобланади.
Иккита панел ичимлик ва овқат пишириш учун маиший кундалик эҳтиёжлари учун сув билан таъминлаш учун етарли бўлади.
"Қуйиш бўйича завод қуёш энергиясидан қувватланади, биз ишлатадиган шиша идишлар қопқоқлар каби қайта ишлаш учун яроқли", – дейди компания вакилларидан бири Самиулла Хон.
Islam.ru маълумотларига кўра, инновацион концепция Яқин Шарқ ва Саудия Арабистони каби дунёнинг энг қурғоқчилик ҳудудларида осонгина амалга ошириш мумкин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Савол: Ер юзида яшаган ҳайвонлардан бирортаси жаннатга кирадими ва агар шундай бўлса, қайсилари?
Жавоб: Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: “...Ва вақтики, ваҳший ҳайвонлар бир жойга тўпланса” (Таквир сураси, 5-оят).
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Қиёмат куни барча жонзот Аллоҳ таолонинг ҳузурига тўпланади”.
Демак, қиёмат куни сур чалинади ва ҳамма оламлар Роббининг ҳузурига тўпланади. Бироқ, тирилишдан кейинги абадий ҳаёт фақат одамлар ва жинлар учундир. Ҳайвонлар учун жаннат ёки дўзах, мукофот ё жазо йўқ. Аммо, солиҳларнинг дўсти бўлган ёки ҳақиқат йўлида вафот этган баъзи ҳайвонлар, Аллоҳ таолонинг иродаси билан Жаннатга кирадилар.
Масалан, Аллоҳ йўлида қурбон қилинган ҳайвонлар Жаннатга киради. Бундан ташқари, муфассир Имом Муқотилнинг “Мишкатул-Анвар” асарида қуйидаги ўнта ҳайвон ҳам Жаннатга кириши баён этилган:
1. Иброҳим алайҳиссаломнинг ҳўкизи.
2. Исмоил алайҳиссалом ўрнига қурбон қилинган қўчқор.
3. Солиҳ алайҳиссаломнинг мўъжиза сифатида берилган туя.
4. Юнус алайҳиссаломни ютиб юборган балиқ.
5. Мусо алайҳиссаломнинг сигири.
6. Узайр алайҳиссаломнинг хачири.
7. Сулаймон алайҳиссаломнинг чумолиси.
8. Сулаймон алайҳиссаломнинг Малика Билқисга жўнатган ҳудҳуди.
9. Ғор эгаларининг Қитмир исмли ити.
10. Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг Қасво исмли туялари.
Даврон НУРМУҲАММАД