Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
26 Сентябр, 2025   |   4 Рабиъус сони, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:56
Қуёш
06:14
Пешин
12:19
Аср
16:27
Шом
18:17
Хуфтон
19:29
Bismillah
26 Сентябр, 2025, 4 Рабиъус сони, 1447

Ҳамдардлик билдирамиз

27.02.2021   1394   1 min.
Ҳамдардлик билдирамиз

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси ҳамда Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти Уламолари Кенгаши диний соҳада кўп йиллар самарали хизмат қилган Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиётининг собиқ қозиси Қидирниёз домла Алимбетовнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.
Раҳматли Қидирниёз домла энг оғир ва синовли йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги масжидлар фаолиятини яхшилаш ва имом-хатиблар фаолиятини жонлантириш борасида саъй-ҳаракатлар қилган эдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси ушбу мусибатга чин қалбдан шерик эканини изҳор этади. Барчамизни Аллоҳ таоло яратган. Тақдирларимизни иҳота қилувчи ягона Зот ҳам фақатгина Роббимизнинг Ўзидир. Қуръони каримда: “…Албатта, биз Аллоҳнинг ихтиёридамиз ва албатта, биз Унинг ҳузурига қайтувчилармиз…” (Бақара, 156) дейилган.
Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилаётган бу дин хизматчисини мағфиратига олсин, яқинларига сабру жамил бериб, қазои қадарини имон ила, розилик ила қарши олганлар қаторида ажру мукофотлар ато этсин.
Ҳадиси қудсийлардан бирида айтилади: “Эй Одам фарзанди! …Албатта, Мен сизларнинг суратингизга ҳам, чиройингизга ҳам қарамайман. Балки қалбингизга қарайман ва сизлардаги яхши хислатлардан рози бўламан”. Раҳматли Қидирниёз домла ҳам ана шундай яхши хислатлар эгаси эди.
Ҳақ таоло марҳум олимнинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин. Биз Буюк Парвардигордан дуо қилиб сўраймизки, марҳум олимни ўзининг чексиз раҳматига олсин, жаннат боғларига дохил этсин.

 

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси,

Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Зайниддин домла Эшонқулов Жанубий Кореядаги ватандошлар билан учрашди

25.09.2025   1563   1 min.
Зайниддин домла Эшонқулов Жанубий Кореядаги ватандошлар билан учрашди

 Жанубий Корея мусулмонлари билан диний-маърифий алоқаларни ривожлантириш, ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, у ерда яшаб, таълим олаётган ва меҳнат қилаётган ўзбекистонликлар билан суҳбатлар ўтказиш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов хизмат сафари билан ушбу давлатда бўлиб турибди.

Кеча, 24 сентябрь куни Гунсан шаҳрида жойлашган "Анас ибн Молик" масжидида 250 нафар ватандошимиз билан диний-маърифий суҳбат ташкил этилди.

Раис ўринбосари она ватандан, яқинларидан узоқда юрган ҳамюртларимизнинг ўқиш ва ишларида Яратган мададкор бўлишини тилаб, илм ва оила нафақаси йўлида юриш катта савоб келтирадиган амаллардан эканини таъкидлади. Шунингдек, ҳақиқий мўмин ўз туғилиб ўсган жойига муҳаббатли бўлиши, ҳар қандай фитналардан огоҳ бўлиши борасида Ислом манбаларига таянган ҳолда сўзлади.

Суҳбат давомида ватандошлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди. Сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан чоп этилган 5 турдаги диний-маърифий буклетлар тарқатилди. Жамоат билан ўқилган хуфтон намозидан кейин хайрли дуолар қилинди.

Сафар давом этмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Зайниддин домла Эшонқулов Жанубий Кореядаги ватандошлар билан учрашди Зайниддин домла Эшонқулов Жанубий Кореядаги ватандошлар билан учрашди Зайниддин домла Эшонқулов Жанубий Кореядаги ватандошлар билан учрашди Зайниддин домла Эшонқулов Жанубий Кореядаги ватандошлар билан учрашди Зайниддин домла Эшонқулов Жанубий Кореядаги ватандошлар билан учрашди Зайниддин домла Эшонқулов Жанубий Кореядаги ватандошлар билан учрашди Зайниддин домла Эшонқулов Жанубий Кореядаги ватандошлар билан учрашди Зайниддин домла Эшонқулов Жанубий Кореядаги ватандошлар билан учрашди Зайниддин домла Эшонқулов Жанубий Кореядаги ватандошлар билан учрашди
Мақолалар