Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
13 Ноябр, 2025   |   22 Жумадул аввал, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:47
Қуёш
07:09
Пешин
12:12
Аср
15:24
Шом
17:09
Хуфтон
18:25
Bismillah
13 Ноябр, 2025, 22 Жумадул аввал, 1447

Оксфорд масжиди озиқ-овқат банкини очди

25.02.2021   1819   1 min.
Оксфорд масжиди озиқ-овқат банкини очди

Муҳтожлар сонини камайтириш бўйича иш олиб борган Оксфорддаги масжид янги озиқ-овқат банкини очди. Бу ҳақда islam.ruга асосланиб islom.uz манбаси хабар берди. Бу эса ўз навбатида муҳтожларни иссиқ овқат ва энг зарур нарсалар билан таъминлашга ёрдам беради.

Марказий Оксфорд масжидининг хабар беришича, банк 25 февраль пайшанба куни ўз фаолиятини бошлайди.

«Бепул мактаб таомлари ташаббусимиздан буён бошқарув қўмитаси севимли шаҳримизга ёрдам бериш учун мунтазам равишда иш олиб бормоқда», дейилади масжиднинг facebook саҳифасида.

Озиқ-овқат банки эҳтиёжмандларни шампунь, совун, сочиқлар, болалар салфеткалари, тагликлар, ёрмалар, гуруч, сариёғ, консервалар, қуритилган мевалар ва шарбатлар билан таъминлайди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг октябрь ойида масжид юзлаб мактаб ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш ташаббусини илгари сурган эди.

Бу йил масжид ўз автотураргоҳини яна очди.

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар

Дунёга муҳаббат ва ибодат бир-бирига номувофиқдир

12.11.2025   928   1 min.
Дунёга муҳаббат ва ибодат бир-бирига номувофиқдир

Имом Абул-Ҳасан аш-Шозалий қуддиса сирруҳу дедилар:

“Агар банданинг кўнглида бу ва у дунёдаги бирор нарсага нисбатан мойиллик бўладиган бўлса, у Аллоҳга қурбият ҳосил қилолмайди, яъни яқинлашолмайди. Аллоҳга яқинлик (қурбият) фақат самимий-ҳақиқий ибодат билан қўлга киритилади. Банданинг кўнглида бу дунё ёхуд дунёдаги мавжуд нарсалардан бирор нимагадир нисбатан  меҳри ва мойиллиги қолган  бўлса, у ўша билан билан овора бўлиб қолади, унинг даражаси бундан юқорига кўтарилмайди” .

Шунингдек, Абул Ҳасан Али ибн ал-Мазиндан нақл этадилар: “Агар сиз бир одамни жуда мақтасангиз ва ҳатто номига “сиддиқ” сифатини изофа этсангиз ҳам, бу банданинг кўнглида дунёга озгина муҳаббат қолган бўлса, Аллоҳ ўша қулга эътибор назари билан қарамайди. Аллоҳга қасамки, Аллоҳни таниш (маърифатуллоҳ) йўлида қайсидир тариқат аҳлининг кўнглида дунё бойлигининг қайси бир хилига эришганлиги учун қаноат ва мамнунлик туйғуси ҳосил бўлган бўлса, шубҳасиз, ҳалок бўлгани ўшадир” .

Имом аш-Шозалий қуддиса сирруҳу дедилар:

“Дунёга муҳаббат қўйган ҳолда Аллоҳга ибодат қилиш фақат оворагарчилик, кўнгил безовталиги ва тан чарчоғи холос, у ҳолдаги қилинган ибодат гўёки руҳи йўқ танга ўхшайди. Зоҳидлик ва тарки дунёчиликнинг чин моҳияти қайсидир бирор хилдаги дунёвий манфаатларни қўлга киритиш ё киритмасликда эмас, балки дунёга муҳаббат қўйиш ё қўймаслик хусусидадир. Шунинг учун Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни савдо-сотиқ ёхуд касбу ҳунар билан машғул бўлишдан маън этмадилар”.

"Ахлоқус солиҳийн" (Яхшилар ахлоқи) китобидан
Йўлдош Эшбек, Даврон Нурмуҳаммад
таржимаси.