Янгиликлар
“Умра – 2025/2026” мавсуми учун нимча ва сумка тайёрлаш бўйича танлов эълон қилинади
14.07.2025
1384
2 min.
I. Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
- Танловда иштирок этиш бўйича хат;
- Корхона гувоҳномаси ва раҳбарининг паспорт нусхаси;
- Банкдан К-2 шаклидаги маълумотнома;
- Эркак ва аёллар учун биттадан нимча намунаси;
- Тижорат таклифи;
- Корхонанинг сўнгги бир йилда банкдаги пул маблағлари айланмаси ҳақида маълумот;
- Боғланиш учун телефон рақам.
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ зарурат бўлса, қўшимча ҳужжатлар талаб этилиши мумкин.
II. Маҳсулотлар (эркаклар ва аёллар нимчаси) учун қўйилган талаблар:
- Нимча 50, 52, 54, 56 ва 58 ўлчамларда тикилиши;
- Нимчаларнинг олди тугмали бўлиши;
- Нимчанинг орқа томони тепасида Ўзбекистон байроғи туширилган бўлиши;
- Нимчанинг орқа томони (байроқ тепасида) қисмида лотин ҳарфларида “UZBEKISTAN” ёзуви бўлиши;
- Бир дона нимча оғирлиги 190-220 грамм зичликда бўлиши;
- Нимчалар мовий (оч кўк) рангда бўлиши;
- Икки ёнида чўнтак бўлиши;
- Олд юқори чап чўнтак устида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Ҳаж” ва “Умра” марказининг логотипи бўлиши.
III. Маҳсулотлар (эркаклар ва аёллар сумкаси) учун қўйилган талаблар:
- Ёрқин рангда бўлиши;
- Сумканинг оғирлиги 250-280 грамм зичликдаги матодан бўлиши;
- Ён томонда сув идиш учун чўнтак бўлиши;
- Олди томондан Ўзбекистон байроғи ва лотин ҳарфларида “UZBEKISTAN” ёзуви бўлиши;
- Олди томонда шахсий маълумотлар учун шаффоф чўнтак бўлиши.
Танловда иштирок этиш истагида бўлган корхона ва ташкилотлар 2025 йил 1 август кунига қадар юқоридаги талаблар асосида ҳужжатларни Ўзбекистон мусулмонлари идорасига тақдим этишлари мумкин.
Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой кўчаси, 47-уй. Телефон: 71-240-04-75, 98-140-04-75
МАЪЛУМОТНИ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА УЛАШИНГ