Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
26 Феврал, 2026   |   9 Рамазон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:44
Қуёш
07:03
Пешин
12:41
Аср
16:26
Шом
18:14
Хуфтон
19:26
Bismillah
26 Феврал, 2026, 9 Рамазон, 1447

Фарғоналик ўқитувчининг 9 нафар ўқувчиси вилоят олимпиадаси ғолиби бўлди

25.01.2021   1654   1 min.
Фарғоналик ўқитувчининг 9 нафар ўқувчиси вилоят олимпиадаси ғолиби бўлди

Фарғона вилоятида информатика фани ўқитувчиси Одинахон Йўлдошеванинг олимпиадага чиққан барча ўқувчилари республика босқичига йўл олди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар қилди.

Одинахон Йўлдошева – Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани 65- сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчиси, халқ таълими аълочиси.

Ўқитувчининг 9-11-синфлардан олиб чиққан 9 нафар ўқувчисининг барчаси вилоят фан олимпиадасида ғолибликни қўлга киритиб, Республика босқичига йўлланма олди.

«Бундай натижага эришишида унинг ўқувчилари билан биргаликда тиним билмай шуғулланиши ва ўз касбига сидқидилдан ёндашиши сабаб. Бу ютуқ Одинахон Йўлдошеванинг бошқа ҳамкасбларига ҳам намуна бўлишига ишонамиз», – дейилади вазирлик хабарида.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Кутубхона ходимлари малака оширдилар

26.02.2026   833   1 min.
Кутубхона ходимлари малака оширдилар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Кутубхонаси ҳамда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳузуридаги Республика ахборот-кутубхона маркази ҳамкорлигида мутахассислар учун “Электрон кутубхона маълумотлар базасини шакллантириш ва фойдаланиш асослари” мавзусида онлайн ўқув курслари ташкил этилди.

Ўқув машғулотлар давомида электрон каталоглар билан ишлаш, кутубхона фондларини рақамлаштириш, ноёб ва қимматли манабаларни  сақлаш, фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ҳамда миллий ва хорижий маълумотлар базаларидан фойдаланиш бўйича муҳим билим ва кўникмалар берилди.

Шунингдек, соҳада қабул қилинган янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар бўйича иштирокчилар батафсил маълумотларга эга бўлдилар.

Ўқув курслари якунида Республика ахборот-кутубхона маркази директори Асқар Газиев томонидан тингловчиларга сертификатлар топширилди.

Мазкур тадбир ахборот-ресурс марказлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва замонавий электрон кутубхона хизматларини ривожлантиришга хизмат қилади.

ЎМИ Кутубхона бўлими

Кутубхона ходимлари малака оширдилар Кутубхона ходимлари малака оширдилар
Ўзбекистон янгиликлари