Муоза Адавийя Басрийя раҳимаҳаллоҳ ўзи эмизган фарзандларига ҳаром ейишдан четланишни буюрган эди. Абу Абдурраҳмон Сулламий айтади: «Умму Асвадни ҳам Муоза Адавийя эмизган эди. Умму Асвад айтади: «Муоза Адавийя менга: «Ҳаром еб, сутимни расво қилма. Мен сени эмизаётганимда имкон борича ҳалол ейишга ҳаракат қилганман. Сен ҳам фақат ҳалол е, шояд Хожангнинг хизматига, Унинг қазосига рози бўлишга муваффақ бўлсанг».
«Солиҳлар гулшани» китобидан
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким икки ийд кечаларини Аллоҳдан савоб умидида қоим қилса, қалблар ўладиган кунда унинг қалби ўлмас", дедилар (Ибн Можа ва Тобароний ривояти).
Рамазон ҳайитига ўтар кечанинг бутунлай ёки бир қисмини, хусусан кечасининг учинчи қисмини Қуръон тиловати, зикр, тасбиҳ ва нафл намозлар билан бедор ўтказиш кўплаб яхшиликларга, улкан савобларга сабаб бўлади.