Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
28 Январ, 2026   |   9 Шаъбон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:17
Қуёш
07:38
Пешин
12:41
Аср
15:53
Шом
17:38
Хуфтон
18:53
Bismillah
28 Январ, 2026, 9 Шаъбон, 1447

Улуғларнинг илм йўлидаги машаққатларидан лавҳалар

13.01.2021   2511   1 min.
Улуғларнинг илм йўлидаги машаққатларидан лавҳалар

Имом Ибн Жавзий ўзининг «Сойдул хотир» китобида талабалик даврининг аввалида чеккан машаққатлари ва ўша қийинчиликларга қилган гўзал сабри ҳақида шундай сўзлайди: «Дарҳақиқат, толиби илмлик лаззати ичида юрганимда қаттиқ қийинчиликларга дуч келганман. Аммо мен ўрганишни истаган нарсалар бу мушкулотлар олдида асалдан ҳам тотли эди.

Ҳар кимда бор эрса олий бир истак,

Дуч келганин бари тотлидир, демак.

Ёшлигимда ўзим билан бирга қотган нон олиб, ҳадис ўрганиш учун йўлга чиқардим, сўнг Бағдоддаги Исо дарёсининг олдига бориб ўтирардим. Чунки бу қаттиқ нонни фақат сув билангина ейиш мумкин эди. Ҳар бир луқмани оғзимга солгач, орқасидан сув ичардим. У пайтда ҳимматим шу қадар эканки, кўзимга илм олиш лаззатидан бошқа нарса кўринмас эди. Бунинг самараси ўлароқ, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари, ҳоллари ва одоблари, саҳоба ва тобеинларнинг аҳволи ҳақида энг кўп эшитган одам бўлиб танилдим».

Яна сўзларида давом этиб шундай дейдилар:

«Мен бир фан билан кифояланиб қолмай, фиқҳ, ҳадис ҳам эшитар, зоҳидларга эргашардим. Кейин луғат илмини ҳам ўргандим. Ривоят ва мавъиза қилган ҳеч бир кишини тарк қилмадим. Узоқ юртдан бирор киши келса, ёнида ҳозир бўлар ва ундан илму фазилат ўрганар эдим.

Ҳадис эшитиш мақсадида устозларнинг ёнига борардим. Дарсга кеч қолмай деб югурганимдан нафасим бўғзимга тиқилиб қоларди. На тонгда, на кеч кирганда ёйишга бирон нарсам бўлмасди. Лекин Аллоҳ таоло ҳеч қачон мени бирон кишига зор қилиб қўймади. Бу ҳақда сўзлайверсам гап узайиб кетади».

 

Шайх Aбдулфаттоҳ Aбу Ғудда раҳматуллоҳи алайҳнинг «Саҳифалар» китобидан

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Тошкент ислом институти вакиллари Қоҳирадаги халқаро форумда иштирок этди

28.01.2026   651   1 min.
Тошкент ислом институти вакиллари Қоҳирадаги халқаро форумда иштирок этди

Шу йилнинг 27 январь куни Миср Араб Республикасининг Қоҳира шаҳрида “Ал-Азҳар” мажмуаси қошидаги Имом Ашъарий маркази томонидан биринчи халқаро илмий форум ташкил этилди.


Анжуман “Имом Ашъарийнинг исломий фирқаларга оид фикрий ёндашувлари: ақидавий ихтилофдан мулоқот ва мўътадиллик сари” мавзусига бағишланиб, унда ислом оламининг етук уламолари ва тадқиқотчилари иштирок этди.


Форумда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти вакиллари, жумладан, институт ректори Уйғун домла Ғафуров ва “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси катта ўқитувчиси Фахриддин домла Маманасиров фаол қатнашди.


Тадбир очилиш маросимида Ал-Азҳар ва Имом Ашъарий маркази раҳбарлари, Миср муфтийси ҳамда халқаро илмий муассасалар вакиллари сўзга чиқди.


Мазкур форум ислом оламида илмий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, маърифат орқали мўътадилликни тарғиб этиш ва соф ислом ақидасини қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Тошкент ислом институти вакиллари Қоҳирадаги халқаро форумда иштирок этди Тошкент ислом институти вакиллари Қоҳирадаги халқаро форумда иштирок этди Тошкент ислом институти вакиллари Қоҳирадаги халқаро форумда иштирок этди Тошкент ислом институти вакиллари Қоҳирадаги халқаро форумда иштирок этди
Ўзбекистон янгиликлари