Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
26 Ноябр, 2026   |   16 Жумадул сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:00
Қуёш
07:19
Пешин
12:15
Аср
15:15
Шом
16:59
Хуфтон
18:16
Bismillah
26 Ноябр, 2026, 16 Жумадул сони, 1448

Ижтимоий тармоқларнинг хатари

03.11.2023   5765   1 min.
Ижтимоий тармоқларнинг хатари

Бугунги кунимизда интернет ҳаётимизга шундай кириб келдики, уларсиз ҳаётимизни тасаввур қилолмаймиз. Шу билан биргаликда интернетда кенг тарқалиб бораётган ижтимоий тармоқлар ҳам ривожланди. Кўпчилигимиз бу тармоқлардан фойдаланамиз, бу жуда яхши албатта, лекин ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда ҳам эҳтиёткор бўлишимиз керак. Чунки айнан мана шундай тармоқлар орқали оилалар бузилиб кетаяпти, ёшларимизнинг тарбияси бузилаяпти ва энг ачинарлиси, бузуқ ниятли ғаламиз кимсалар бу тармоқларни қармоққа айлантирмоқдалар.

Ижтимоий тармоқларда бўлаётган мулоқотлар аслида виртуал бўлсада, маълум одоб чегараси, ҳудудидан чиқиб кетмаслиги керак. Жуда кўп одамлар виртуал мулоқот деб, ҳақиқий воқеликдан воз кечмоқдалар. Аксар ҳолатларда ижтимоий тармоқлар одамларни ишдан чалғитмоқда, оила тинчлигини бузмоқда. Улар бу ишга шу даражада берилиб кетганидан дўстлари, ҳатто оилаларидан ҳам воз кечиш ҳолатлари нодир бўлмай қолди. Бугун ер юзида миллион-миллион одам виртуал ҳаёт билан бўлиб ҳақиқий ҳаётни унутиб қўймоқдалар. Ижтимоий тармоқларда кўп ўтирадиган одамларнинг иммунитет тизими бузилмоқда, ақли заифлик касалига мубтало бўлиш ҳолатлари содир бўлмоқда. Ҳаттоки, компьютер олдида кеча кундуз ўтириб тўсатдан вафот этганлар ҳам бор.

МАҚОЛА
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Қуръон тараннуми мусобақаси

26.11.2026   2198   1 min.
Қуръон тараннуми мусобақаси

Бугун Хожа Бухорий ўрта махсус ислом таълим муассасасида "ҚУРЪОН ТАРАННУМИ МУСОБАҚАСИ" тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирни таълим муассасаси ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари У.Маҳмудов очиб берди ва иштирокчиларга омад тилади. Сўнгра таълим муассасаси ўқитувчиси Ҳикматилло домла Хомидов мусобақа шартлари билан таништирди.

Мусобақада қориларни таълим муассасаси ўқитувчилари:
Ҳикматилло домла Хомидов (ҳакамлар ҳайъати раиси)
Абделлатиф Насер Маҳмуджалал
Асилбек домла Исломовлар баҳолаб бордилар.

Тадбирда 3-курс талабаси Азизбеков Баҳромжон бошловчилик қилди.
Ҳакамлар ҳайъатининг қўйган баллари асосида чиқарилган якуний хулосага кўра қуйидаги натижа қайд этилди.

Ҳифз йўналиши бўйича:
 1-ўрин: 2-курс талабаси Дулабов Маҳмуд.
 2-ўрин: 1-курс талабаси Худайбердиев Аббос.
 3-ўрин: 4-курс талабаси Шерқулов Анвар.

Қироат йўналиши бўйича:
 1-ўрин: 4-курс талабаси Мирзаев Меҳрож
 2-ўрин: 3-курс талабаси Кўпайсинов Муҳаммаднур.
 3-ўрин: 4-курс талабаси Маҳкамов Аҳмад.

Мусобақа ғолиблари ва иштирокчиларига таълим муассасаси томонидан қимматбаҳо совғалар ва фахрий ёрлиқлар топширилди.

Қуръон тараннуми мусобақаси Қуръон тараннуми мусобақаси Қуръон тараннуми мусобақаси
Ўзбекистон янгиликлари