Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
04 Август, 2025   |   10 Сафар, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:49
Қуёш
05:21
Пешин
12:34
Аср
17:30
Шом
19:41
Хуфтон
21:05
Bismillah
04 Август, 2025, 10 Сафар, 1447

Унутилаётган суннатлар (28-суннат): Мусулмон биродари ҳақига ғойибона дуо қилиш

22.12.2020   5775   1 min.
Унутилаётган суннатлар (28-суннат): Мусулмон биродари ҳақига ғойибона дуо қилиш

 

Умму Дардо розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Мусулмон кишининг биродари ҳаққига қилган ғойибона дуоси ижобат қилинувчидир, унинг боши устида бир фаришта туради, қачон биродарига яхшилик тилаб дуо қилса, фаришта: «Омийн, сенга ҳам ўшанча бўлсин», дейди" (Имом Муслим ривояти).

Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу: "Аллоҳ йўлидаги биродарнинг дуоси ижобат қилинади", деганлар.

Киши ўз дўсти ҳақига унинг тириклигида ҳам, мамотидан кейин ҳам дуо қилиб туриш масъулиятидадир. Ўзига нимани сўраб дуо қилса, дўстига ҳам шуни сўраб дуо қилади.

Қаранг, бу жуда ҳам осон, аммо савоби улкан, гуноҳларни кетказувчи, жаннатга етказувчи бўлган амалдир. Лекин дангасалигимиз, бепарволигимиз оқибатида бунга эътибор бермаймиз, амал қилмаймиз. Кўпчилигимиз ҳатто билмаймиз ҳам. Аввал билмасак, энди билиб олдик. Энди билганимизга амал қилайлик ва бошқаларга ҳам етказайлик.

Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини ёйилишига хизмат қилиш у зотга бўлган муҳаббат ва эҳтиромнинг юксак намунаси ҳисобланади. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини аниқлик билан етказганларнинг ҳаққига: “Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра етказган одамни Аллоҳ неъматлантирсин”, деб дуо қилганлар (Имом Термизий ривояти).

Аллоҳ таоло барчамизга ҳар бир ишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилишимизга тавфиқ ато этсин, омийн!

Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад

 

Даврон НУРМУҲАММАД

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

“Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг 62-давра ўқишлари бошланди

01.08.2025   23791   1 min.
“Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг 62-давра ўқишлари бошланди

#Қуръон_ва_тажвид_ўқув_курси

Тошкент ислом институти қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг навбатдаги 62-давра тингловчилари ўқишни бошламоқда. Шу муносабат билан “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси бўлими бошлиғи Аҳмадхон қори Рашидов тингловчилар билан учрашув ўтказди. Унда курснинг аҳамияти ва ўқув жараёни ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, тингловчиларнинг фикрлари тингланиб, уларга тавсиялар берилди. 

 

Маълумот учун:

- Қабул: ҳар шанба куни, соат 09:00 – 14:00;

- Тўлов: 3 ойлик курс учун 1 648 000 сўм;

- Рўйхатдан ўтгач, тингловчилар навбат билан ўқишга чақирилади. 

 

Манзил:

Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй. (https://goo.gl/maps/Ng8xP1yVfJwJvB3e7)

 

Боғланиш учун:

71-227-23-47

 

 Аллоҳ таоло барчамизга Қуръонни тўғри ва чиройли ўқишни, унинг ҳикматларидан баҳраманд бўлишни насиб қилсин!

 

11 та филиал

t.me/oliymahad

“Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг 62-давра ўқишлари бошланди “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг 62-давра ўқишлари бошланди “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг 62-давра ўқишлари бошланди “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг 62-давра ўқишлари бошланди