Замонамизнинг кўплаб оилаларида ота-оналар билан фарзндлар бир-бирларидан ажралиб қолаётгани янгилик эмас. Ота-оналар куни бўйи ишда бўлишади. Уйга келганда эса ҳордиқ чиқариш баҳонасида фарзандларининг кунлари қандай ўтгани билан қизиқишга эринишади. Болаларга ҳам кўпинча ота-оналарининг иш кунини қандай ўтказганлари, уларнинг кайфиятлари қандайлиги, ишда муваффақиятга эришдиларми ёки аксинчами, қизиғи бўлмайди. Оқибатда, оила аъзолари орасидаги масофа узоқлашиб бораверади.
Ҳозир бундай оилалар кам эмас. Ҳатто баъзи хонадонларнинг тунни ўтказиб кетадиган меҳмонхонага айланиб қолганидан ҳайратда қоласиз. Шундай нарсаларнинг олдини олиш, оиламиз аъзоларини бир-бирларига меҳр-муҳаббатли қилиш ниятида бир тадбир уюштирдим. Унга кўра, ҳар куни катталар ишдан, кичиклар ўқишдан қайтган пайтларида дастурхон атрофида йиғиламиз. Сўнг бир пиёла чой ёки бир финжон қаҳва устида ҳар биримиз кунни қандай ўтказганимиз ҳақида гапириб берамиз. Бир одам гапираётганда қолганлар қулоқ солиб туради. Бир киши нари борса 3 дақиқа гапириши мумкин. Узоғи билан 15-20 дақиқа давом этадиган бу ажиб тадбир сабабли биз бутун оиламизда нима бўлаётгани ҳақида бохабар бўламиз.
Биз бу тадбирни мунтазам йўлга қўйдик ва ундан жуда кўп фойдалар олдик. Бир биримизга нисбатан меҳр оқибатимиз зиёдалашди.
Доктор Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътининг
"Фарзанд тарбиясида 700 та сабоқ" китобидан
Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, Камронбек Ислом таржимаси.
Ҳаким Термизий таваллудининг 1200 йиллигига бағишланган «Ҳаким Термизий илмий-маънавий меросининг бугунги кундаги аҳамияти» мавзусидаги халқаро илмий конференция доирасида Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази ҳамда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Ҳужжат икки марказ ўртасида илмий-тадқиқот, таълим ва маънавий-маърифий соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш, буюк алломаларнинг бой илмий-маънавий меросини биргаликда ўрганиш ва кенг тарғиб этиш, қўлёзма манбаларни тадқиқ қилиш ҳамда илмий тажриба алмашишни назарда тутади.
Шунингдек, меморандум доирасида қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш, халқаро конференция ва семинарлар ташкил этиш, илмий нашрлар тайёрлаш ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Мазкур келишув икки илмий муассаса ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва илмий-маърифий фаолият самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
@naqshbandnur_uz