Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
27 Ноябр, 2026   |   17 Жумадул сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:01
Қуёш
07:20
Пешин
12:16
Аср
15:15
Шом
16:59
Хуфтон
18:16
Bismillah
27 Ноябр, 2026, 17 Жумадул сони, 1448

25.10.2023   7682   1 min.
Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Уламолар кенгаши аъзолари иштирокида ёшлар билан очиқ мулоқот

27.11.2026   3022   1 min.
Уламолар кенгаши аъзолари иштирокида ёшлар билан очиқ мулоқот

Хожа Бухорий ўрта махсус ислом таълим муассасасида ёшларнинг маънавий дунёқарашини юксалтириш, диний-маърифий билимларини мустаҳкамлаш, одоб-ахлоқ, илмга интилиш ва эзгу қадриятларни тарғиб этиш мақсадида Уламолар кенгаши аъзолари иштирокида маънавий-маърифий учрашув ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакили, вилоят бош имоми, Уламолар кенгаши аъзоси Раҳматулло домла Усмонов, Ҳадис илми мактаби ректори, Уламолар кенгаши аъзоси Барот Амонов, таълим муассасаси мудири, Уламолар кенгаши аъзоси Ўткир Ғузаров ҳамда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Тоҳир Эвадуллаев иштирок этдилар.

Учрашув давомида ёш авлоднинг илм олишга бўлган интилишини кучайтириш, диний билимларни ишончли манбалардан ўрганиш, устозларга ҳурмат, ота-онага эҳтиром, жамиятда ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш каби муҳим масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, ёшларнинг турли ёт ғоялар ва нотўғри диний қарашлар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш, интернет ва ижтимоий тармоқлардан оқилона фойдаланиш, вақтни мазмунли ташкил этиш, илм ва касб-ҳунар эгаллаш орқали жамият тараққиётига муносиб ҳисса қўшиш борасида тавсиялар берилди.

Уламолар ёшларга илм йўлида собитқадам бўлиш, гўзал хулқ, ҳалоллик, масъулият ва ватанпарварлик фазилатларини ўзида мужассам этиш, олган билимларини эзгу ишларга йўналтириш муҳимлигини таъкидладилар.

Самимий мулоқот руҳида ўтган учрашув давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, соҳа вакилларидан атрофлича жавоб ва тавсиялар олдилар.

Мазмунли суҳбат ва фойдали маслаҳатлар билан бойиган ушбу учрашув ёшларнинг маънавий камолоти, илмга бўлган қизиқиши ҳамда ҳаётий мақсадларини белгилашда муҳим аҳамият касб этди.

Уламолар кенгаши аъзолари иштирокида ёшлар билан очиқ мулоқот Уламолар кенгаши аъзолари иштирокида ёшлар билан очиқ мулоқот Уламолар кенгаши аъзолари иштирокида ёшлар билан очиқ мулоқот Уламолар кенгаши аъзолари иштирокида ёшлар билан очиқ мулоқот Уламолар кенгаши аъзолари иштирокида ёшлар билан очиқ мулоқот Уламолар кенгаши аъзолари иштирокида ёшлар билан очиқ мулоқот Уламолар кенгаши аъзолари иштирокида ёшлар билан очиқ мулоқот Уламолар кенгаши аъзолари иштирокида ёшлар билан очиқ мулоқот Уламолар кенгаши аъзолари иштирокида ёшлар билан очиқ мулоқот
Ўзбекистон янгиликлари