Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
20 Ноябр, 2026   |   10 Жумадул сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:54
Қуёш
07:12
Пешин
12:14
Аср
15:18
Шом
17:03
Хуфтон
18:19
Bismillah
20 Ноябр, 2026, 10 Жумадул сони, 1448

23.10.2023   10612   1 min.
Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Қашқадарёда имомлар фаолиятини баҳолаш тизими бўйича ўқувлар ўтказилмоқда

18.05.2026   17778   1 min.
Қашқадарёда имомлар фаолиятини баҳолаш тизими бўйича ўқувлар ўтказилмоқда

Маълумки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги имом хатибларнинг меҳнат самарадорлиги ўрганиб борилади. Бу борада маънавий-маърифий йўналишдаги тадбирлар, маҳаллабай ишлаш тизими ҳамда ижтимоий кўмакка муҳтож шахслар билан ишлаш жараёнига оид умумий фаолиятни ўрганиш ва баҳолаш тизимини жорий қилиш бўйича мезон – CPI лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Унга юртимиз имом-хатиблари фаолияти юқоридаги талаблар бўйича 100 балли тизим асосида баҳолаб келинмоқда. Яхши натижа кўрсатган соҳа ходимлари рағбатлантирилмоқда.

Мазкур хайрли ишларнинг ижроси бўйича Қашқадарё вилоятида ҳам ўқув-машғулотлар ўтказилмоқда. Тадбирлар давомида соҳа ходимларининг кўникмалари оширилиши юзасидан керакли тушунчалар берилмоқда. Ўқувлар давомида вилоятдаги 186 нафар имом-хатиб, 90 нафар имом ноиблари қамраб олиниши кўзда тутилган.

 
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Қашқадарёда имомлар фаолиятини баҳолаш тизими бўйича ўқувлар ўтказилмоқда Қашқадарёда имомлар фаолиятини баҳолаш тизими бўйича ўқувлар ўтказилмоқда