Тошкент ислом институтининг ҳадис илми устози ва ижоза соҳиби – Жалолиддин домла Ҳамроқуловнинг онлайн-ҳадис шарҳининг навбатдаги суҳбатлари бошлaнди.
Машғулот давомида устоз Жалолиддин домла Ҳамроқулов томонларидан ўтган 24 сентябрь кунги суҳбатга оид савол берилади. Жонли эфирни кузатаётганлар орасидан ушбу саволнинг жавобини @OnlineHadisBot ботига тўғри ва тезкор жўнатган дастлабки уч кишига “Бахтиёр оила” китоби туҳфа этилади.
? Oнлайн- ҳадис шарҳи суҳбатларининг навбатдаги сонини қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг, бевосита иштирокчи ва совриндорга айланинг!
Мавзу юзасидан савол ва фикр-мулоҳазаларингизни
@OnlineHadisBot орқали жўнатинг.
Youtube: MuslimTV
Интернет телеканали : ITV.U
Facebook: MuslimUz
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2026-2027 ўқув йилининг 1-сонли Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни институт ректори, Кенгаш раиси Уйғун Ғафуров бошқарди.
Мажлисда муассасанинг янги ўқув йилидаги фаолиятига оид қуйидаги муҳим масалалар кўриб чиқилди ва тасдиқланди:
Институт Кенгаши, таркибий бўлимлар ва кафедраларнинг 2026-2027 ўқув йилига мўлжалланган йиллик режалари ҳамда ўтган ўқув йилидаги буйруқлар ва мурожаатлар ижроси таҳлил қилинди.
Битирув малакавий ишлари мавзулари тасдиқланиб, илмий раҳбарлар бириктирилди; фан ойликлари, тўгараклар ташкил этиш ҳамда янги ўқув қўлланмаларини нашрга тавсия этиш масалалари ҳал этилди.
Талабалар турар жойи тўловлари, ички тартиб-қоидалар ва профессор-ўқитувчилар навбатчилиги тасдиқланди.
Таълим тизимида илк бор “Фахрий доктор”, “Фахрий профессор”, “Фахрий доцент”, “Фахрий устоз” ва “Фахрий талаба” мақомларини таъсис этиш, тегишли низом ҳамда кўкрак нишонлари эскизлари маъқулланди.
Институтнинг 55 йиллик юбилейини кенг нишонлаш режаси, муассасани халқаро аккредитациядан ўтказиш тайёргарлиги ҳамда 2030 йилгача бўлган ривожланиш стратегияси кўриб чиқилди.
Йиғилиш сўнггида кун тартибидаги барча йўналишлар бўйича тегишли қарорлар қабул қилиниб, масъулларга аниқ вазифалар юклатилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати