Аввал хабар берганимиздек, ушбу нуфузли анжуман ва унинг доирасидаги тадбирларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирок этмоқдалар.
Анжуманда Миср Араб Республикаси муфтийси, профессор Шавқий Аллом, Вақф ишлари вазири Муҳаммад Мухтор Жума, Миср Араб Республикаси бош имоми ўринбосари доктор Муҳаммад Абдурраҳмон ад-Дувайний, Кавказ мусулмонлари идораси раиси ва Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода каби йирик уламолар, муфтийлар, исломшунос олимлар, эксперт ва соҳа мутахассислари қатнашмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Динимиз инсон ҳаётининг фақат маънавий ва руҳий камолотига эмас, балки унинг жисмоний саломатлигига ҳам катта аҳамият қаратган. Инсоннинг эътиқоди мустаҳкам бўлиши билан бирга, унинг тани соғлом, жисми бақувват ва ҳар қандай машаққатларга бардошли бўлиши ҳам муҳимдир. Ҳадиси шарифда: "Кучли мўмин Аллоҳ ҳузурида кучсиз мўминдан яхшироқ ва маҳбуброқдир", дейилган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фарғона вилояти вакиллиги ташаббуси билан вилоятда фаолият юритаётган имом-хатиб ва имом-ноиблари ўртасида спортнинг энг оммавий турларидан бири – футбол бўйича "Фарғона вилояти вакиллиги кубоги" мусобақаси ўтказилди.
Дастлаб, мазкур мусобақанинг туманлараро саралаш босқичи бўлиб ўтди. Саралаш босқичини муваффақиятли тугатиб, сўнгги босқичга йўл олган Бағдод-Тошлоқ, Қувасой-Данғара жамоалари ғолиблик учун майдонда беллашдилар.
Якуний натижалар кўра, 1-ўрин Данғара тумани, 2-ўрин Қувасой шаҳри, 3-ўрин эса Бағдод тумани жамоаларига насиб қилди.
Ғолибларга қимматбаҳо совғалар топширилди.
Фарғона вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати