Муборак Рамазон ойи муносабати билан Шарқий санъат халқаро аукцион уйи қадимий Ислом асарлари, жумладан, энг қадимий қўлёзма ва кулолчилик буюмларини тақдим этди.
“IQNA” сайтининг “Sada Elbalad”га таяниб хабар беришича, Ислом санъати аукционида XIV-XV асрлар, яъни Мамлуклар даврига оид 42 евролик йирик Мусҳафи шариф сотилди.
Ушбу қўлда ёзилган Қуръони карим ўзининг катта ҳажми билан тўлиқ ва ҳайратланарли ва жуда кам учрайди XIV аср ва XV аср бошларида мамлук султонлари ва вазирлари орасида жуда катта ҳажмдаги қўлда ёзилган Қуръон китобларни ёзиш кенг тарқалган эди. Илгари Шимолий Aфрика ёки Узоқ Шарқдан 9 асрга оид Куфий Мусҳаф қисмлари ушбу аукционда 1000–1200 еврога баҳоланган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Sotheby's” юмалоқ сариқ ва қизил ҳалқалар билан безатилган исломий санъат, жумладан Қуръон саҳифалари ва оятларини намойиш этган. Қуръон сураларининг сарлавҳалари қизил ранг билан белгиланган, Қуръоннинг қўшимча чекка матнлари сариқ, қизил ва қора ранглар билан ажралиб туради ва ушбу Мусҳаф 15минг – 25 минг фунт стерлингга баҳоланади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Савол: Мен бегона жойда меҳмонхонага жойлашдим. Шошилиб, эътиборсизлик билан намозни қиблага тескари тарафга қараб ўқиб қўйибман. Ўқиб бўлганимдан кейин тушундим, шу намозимни ҳукми қандай бўлади?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Бу ҳолатда, сиз намозингизни қайтадан ўқишингиз лозим бўлади. Чунки қибла қайси тарафдалигини билмаган одам, шу ерлик қиблани биладиган (мусулмон, ақли расо, ошкор гуноҳлардан тийилган) кишидан сўраб, намоз ўқиши лозим. Агар шу ҳолатда қиблани биладиган киши топилмаса, кечаси одамларнинг эшигини тақиллатиб юрмайди. Балки бор имкониятини ишга солиб, қиблани топишга ҳаракат қилади. Қалби билан бир томонни қибла, деб қасд қилиб намозини ўқийди. Гарчи қиблани тўғри тополмаган бўлса ҳам, унинг намози дуруст бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази