Шу йил 27 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва тизимдаги мутахассислар учун ташкил этилган меҳнат қонунчилиги бўйича ўқув курслари якунланиб, иштирокчиларга сертификатлар топширилди.
Замонавий бошқарув тизимида меҳнат қонунчилигини мукаммал билиш — ҳар бир мутахассис учун нафақат мажбурият, балки ходимлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва адолат мезонларини таъминлаш гаровидир.
Ўқув дастури давомида асосий эътибор қуйидагиларга қаратилди:
* Мутахассисларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш;
* Меҳнат кодексини амалиётда тўғри қўллаш;
* Иш жараёнини қонун ҳужжатларига мувофиқ тизимлаштириш.
Олинган билим ва тажриба Идора фаолиятини янада шаффоф ва самарали ташкил этишга хизмат қилади. Барча сертификат соҳибларига келгуси фаолиятларида муваффақият тилаймиз!
«YURIST VA KADR» NTM