Ислом динида доимий тарзда анъанавийликни ва модернизмни олқишлаб келган. Мутаассиблик ва фундаментализмга эса қарши чиқиб келган. Аксинча, динимиз илм олишни, ўз устида ишлашни, ишида ҳассос бўлишга тарғиб этади. Мўмин киши ишини пухта қилади, инсониятни ҳаққига хиёнат қилмаслигини уқтиради. Инсонларни энг яхшиси Инсонларга манфаатлироғи эканлигини, Мусулмон унинг тилидану қўлидан омонлик борлигини ўйлашга, бошқаларга нисбатан муросали бўлишга чақиради. Демак, бир фикрда қаттиқ туриб олиб, ўзидан бошқа ҳар қандай шахслар айбдорлигига эътиқод қилиш ва уни бошқаларга мажбуран сингдириш эса шариат ман қилган ишлардандир. Инсонларнинг гуноҳкор бўлишлиги, Роббимизга тааллуқли масала эканлигига қарамай, уларни охирати тўғрисида ҳукм ўқиб юборишлари ҳеч ҳам мантиққа тўғри келмайди.
Ваҳоланки, динимизда бағрикенглик ва енгиллик олқишланган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда шундай дейилади: “Албатта дин енгилликдир. Ким динда чуқур кетса, (дин) уни енгади”,- дедилар. Мўмин кишининг мутаассиблиги сабаб, жамиятга кўп қийинчиликлар олиб келади. Жумладан, ўзгаларнинг амалларига нисбатан таҳқир ва маломатларни ёғдириш, ўзидан бошқа шахсларни тенг санамаслик, ўзганинг фикрини эшитмаслик ҳамда холисликнинг йўқолиши натижасида ҳақиқатдан юз ўгириб, тан олмаслик. Кишиларни диндан бездириш, мусулмонлар орасида келишмовчиликлар ва фитналар, муросасизликлар чиқишидек хатарлари бор.
Саҳобалар ҳаётини ўргансак, шунга гувоҳ бўламизки, улар доим динни осонлик билан тарғиб қилишган. Бунга яққол мисол қилиб, Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифни келтиришимиз мумкин. Набий алайҳиссалом Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуни Яманга жўната туриб: “Енгил қилинг ва қийин қилманг. Хушхабар беринг ва нафратлантирманг. Ўзаро ёрдам беринг ва ихтилоф қилманг”-деган эдилар.
Албатта, мутаассиблик динни нотўғри тушунишдан пайдо бўладиган сифатдир. Асримизнинг кўзга кўринган уламоларидан Муҳаммад Саид Рамазон Бутий Раҳматуллоҳи алайҳ ўз асарларида мутаассиблик ҳақида қуйидаги фикрни билдиради: “Мен бу замонда баъзи шахс ва жамоаларнинг таассубидан ёки шаҳвату ҳавойи нафсидан келиб чиқадиган, ҳукмлари шаръий далиллар ҳукми билан бирлашмайдиган ва уларнинг ҳужжатига бўйсунмайдиган янгича ислом туғилаётганини мулоҳаза қилмоқдаман”.
Ислом дини мутаассибликнинг ҳар қандай кўриниши, хусусан, кишининг ўз фикрида муросасиз бўлишини қаттиқ қоралайди.
Зеро, Аллоҳ таоло қуръони каримнинг (Бақара сурасининг 185 ояти каримасида) қуйидагича марҳамат қилади: “Аллоҳ сизларга енгилликни истайди, сизларга оғир бўлишини истамайди”.
Демакки, динни ўзининг дунёқараши доирасида маҳкам тутиш, ундаги вожиб амалларни адо қилишда уларга эргашмаган кишиларни ёмон кўриш, улар билан низо чиқариш, тарқоқлик ва фитнага сабабчи бўлиш айни мутаассибликнинг ёрқин кўринишидир.
Модуль таълим тизими талабаси
Учқўрғон тумани "Муҳаммад Зариф" жоме масжиди
имом-хатиби Шуҳратилла Исроилов
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ҳашр сурасининг илк оятлари Аллоҳга тасбеҳ билан бошланиб: “Осмонлар ва Ердаги (барча) нарсалар Аллоҳга тасбеҳ айтур. У Азиз (қудратли) ва Ҳаким (ҳикматли)дир” (Ҳашр сураси, 1-оят), сўнгги оятлари ҳам тасбеҳ билан якунланади: “Осмонлар ва Ердаги (бор) нарса Унга тасбеҳ айтур. У Қудратли ва Ҳикматли (зот)дир” (Ҳашр сураси, 24-оят).
“Ҳашр” – “Жамлаб сургун қилиш” деган маънони англатади. Йигирма тўрт оятдан иборат ушбу сура Мадинаи мунавварада, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга “Баййина” сураси нозил қилинган сўнг нозил бўлган.
Ҳашр – Қиёмат кунининг номларидан бири саналади. Охиратда инсонларнинг барчаси маҳшаргоҳда тўпланади. Ҳаётлик вақтларида қилган ҳар бир яхши ва ёмон амаллари учун Аллоҳ таолонинг олдида жавоб беришади.
Маъқил ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг оттирганда уч марта “Аъузу биллаҳис-самийъил аълийм минаш шайтонир рожийм” деб туриб, “Ҳашр” сурасининг охиридан уч оятни тиловат қилса, Аллоҳ унга етмиш минг фариштани вакил қилиб қўяди. Улар унга кеч киргунча салавот айтадилар. Агар у ўша куни ўлса, шаҳид ҳолида ўлади. Ким ўшаларни кеч кирганда айтса, худди ўшандоқ бўлади», дедилар (Имом Термизий ривояти).
Даврон НУРМУҲАММАД