Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
22 Ноябр, 2026   |   12 Жумадул сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:56
Қуёш
07:14
Пешин
12:14
Аср
15:17
Шом
17:02
Хуфтон
18:18
Bismillah
22 Ноябр, 2026, 12 Жумадул сони, 1448

Супа

16.04.2024   1192   1 min.
Супа

Уйга кеч қайтар эканман, кўчамизда, дарвоза ёнига ўрнатилган супачада ўтирган онамни кўриб, жаҳлим чиқиб кетди: “Ойи, яна кутиб ўтирибсизми? Неча марта айтаман. Мени кутманг, мен сизга ёш бола эмасман”. Онам эса, хотиржам овозда: “Келганингга шукр, энди тинч ухлайман. Келганингни кўрмагунимча кўзимга уйқу келмайди. Узоқдан келаётганингни кўриб, кўнглим хотиржам бўлади”. Ўша куни онамга жаҳл қилиб, овқат ҳам емадим.

Бу ҳолат тез-тез такрорланар эди. Менинг асосий ҳаётий ташвишларим яхши иш топиш, яхши даромад, умуман олганда яхши яшаш. Аммо онамнинг мен тўғримда қайғуришлари  ташвишлар рўйхатининг охирида эди.

Уйландим, фарзандлик бўлдим, турмуш ўртоғим кута-кута ухлаб қолар, аммо онамнинг кўзига уйқу келмасди. Кечалари уйга кеч қайтишлар ёки умуман келмасликни оддийгина “ҳаёт ташвишлари” ёки “тирикчилик”, деб, умр қандай ўтганини билмай қолибман.

Ҳозир сочларимга оқ оралаган. Дарвозамиз ўзгарган, аммо супа ўша-ўша. Супада ўтириб, узоққа термуламан. “Ўғлимни узоқдан кўрсам, кўнглим хотиржам бўлади...”.

 Мунира АБУБАКИРОВА

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ҳаким Термизий таваллудининг 1200 йиллигига бағишланган халқаро анжуман бошланди

20.11.2026   37596   1 min.
Ҳаким Термизий таваллудининг 1200 йиллигига бағишланган халқаро анжуман бошланди

Бугун, 20 ноябрь куни Термиз шаҳридаги Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида «Ҳаким Термизий илмий-маънавий меросининг бугунги кундаги аҳамияти» мавзусидаги илмий конференцияга старт берилди.

Нуфузли тадбирда Малайзия, Индонезия, Миср, Италия ҳамда Марказий Осиё давлатларидан 20 дан ортиқ таниқли олим ва уламолар, мусулмон мамлакатлари муфтийлари, шунингдек, юртимизнинг давлат ва жамоат арбоблари, етакчи исломшунос мутахассислари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари