Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Ҳатто бир дона хурмо бўлаги билан бўлсада, дўзахдан сақланинг. Агар уни топмасангиз, яхши бир сўз билан".
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбариятининг аҳоли билан бевосита мулоқоти фуқароларнинг диний-ижтимоий масалаларини ҳал этишда муҳим омил бўлмоқда.
Хусусан, 6 май куни Диний идора раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов томонидан ўтказилган навбатдаги қабул доирасида имом-хатиблар фаолияти, масжидлар ҳолати, оилавий муносабатлар ва моддий ёрдам сўровлари атрофлича кўриб чиқилди.
Мурожаатчиларнинг ҳар бирига шаръий масалалар юзасидан зарур тавсиялар берилиб, ижтимоий масалалар бўйича амалий кўмак кўрсатилди.
Таъкидлаш жоизки, бундай очиқ мулоқот тизими юртимиздаги барча жоме масжидларда ҳам йўлга қўйилган бўлиб, ҳар ҳафтанинг чоршанба куни имом-домлалар фуқароларни қабул қилиб, уларнинг арз ва таклифларини тинглаб келмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати