Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
15 Август, 2026   |   2 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:04
Қуёш
05:32
Пешин
12:28
Аср
17:20
Шом
19:27
Хуфтон
20:52
Bismillah
15 Август, 2026, 2 Рабиъул аввал, 1448

Салавот айтишнинг фазилатлари

18.04.2024   3052   1 min.

Саҳобалар розияллоҳу анҳум Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан "Ё Расулуллоҳ сизга салавот айтиш қандай бўлади?" деб сўраганларида у зот алайҳиссалом: "Аллоҳумма солли аъла Муҳаммадин ва аъла аали Муҳаммад, кама соллайта аъла Иброҳийма ва аъла аали Иброҳийм. Иннака ҳамийдум мажийд. Аллоҳумма барик аъла Муҳаммадин ва аъла аали Муҳаммад, кама барокта аъла Иброҳийма ва аъла аали Иброҳийм. Иннака ҳамийдум мажийд", деб айтинглар, деганлар (Имом Бухорий ривояти).

Соллаллоҳу алайка йаа Расулаллоҳ.

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик аъла саййидина Муҳаммад…

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 
 
Видеолавҳалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Аҳоли билан очиқ мулоқот: мурожаатлар ечим топмоқда

12.08.2026   25517   1 min.
Аҳоли билан очиқ мулоқот: мурожаатлар ечим топмоқда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан аҳоли билан йўлга қўйилган очиқ ва самимий мулоқот тизими фуқароларнинг мурожаатларини атрофлича ўрганиш ҳамда уларга тезкор ечим топишда муҳим омил бўлмоқда.

12 август куни Диний идора раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказиб, юртдошларимизнинг арз, таклиф ва мурожаатларини тингладилар. Юзма-юз суҳбат жараёнида масжидлар ҳолати ва фаолияти, имом-хатиблар иши, Ҳаж ва Умра зиёратларини ташкил этиш, оилавий муносабатларни тартибга солиш ҳамда моддий ёрдам кўрсатишга оид кўплаб масалалар чуқур таҳлил қилиниб, уларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилди.

Эслатиб ўтамиз, бу каби қабуллар ва фуқаролар билан мулоқот тадбирлари Диний идоранинг ҳудудий вакилликлари ҳамда юртимиздаги барча жоме масжидларда ҳар ҳафтанинг чоршанба куни имом-хатиблар томонидан ўтказиб келинмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Аҳоли билан очиқ мулоқот: мурожаатлар ечим топмоқда Аҳоли билан очиқ мулоқот: мурожаатлар ечим топмоқда Аҳоли билан очиқ мулоқот: мурожаатлар ечим топмоқда Аҳоли билан очиқ мулоқот: мурожаатлар ечим топмоқда
Янгиликлар