Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
14 Август, 2026   |   1 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:02
Қуёш
05:31
Пешин
12:28
Аср
17:21
Шом
19:28
Хуфтон
20:54
Bismillah
14 Август, 2026, 1 Рабиъул аввал, 1448

Саратон беморининг мактуби

18.04.2024   3443   1 min.

Дўстим бу сенга ёзаётган энг охирги хатимдир. Ҳозир мен охирги нафасимни кутмоқдаман....

Яна бир бор имкон берилса эди, солиҳ амаллар, одамларга яхшиликлар қилардим. Афсус....

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Видеолавҳалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Мустақиллик тўёнаси: Бухорода 35 нафар болажоннинг суннат тўйи ўтказилди

10.08.2026   14472   1 min.
Мустақиллик тўёнаси: Бухорода 35 нафар болажоннинг суннат тўйи ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Бухоро вилоятида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг кўнглига қувонч улашишга қаратилган хайрия тадбирлари давом этмоқда.


Хусусан, жорий йилнинг 9 август куни «Вақф» хайрия жамоат фонди Бухоро вилояти филиали, ҳудуддаги масжидлар ходимлари ва саховатпеша ҳомийлар ҳамкорлигида эҳтиёжманд оилаларнинг 35 нафар фарзанди учун суннат тўйлари ташкил этилди.


Тадбир доирасида тўйболаларнинг ҳар бирига 35 та велосипед, 35 тўплам ўқув қуроллари ҳамда янги костюм-шим, кўйлак ва оёқ кийимлар тўплами тантанали равишда топширилди.


Тантанали маросимда сўз олганлар болажонлар ва уларнинг ота-оналарига эзгу тилаклар билдириб, фарзандларни соғлом, баркамол ва дину диёнатли инсонлар этиб тарбиялаш, уларга муносиб таълим бериш энг муҳим вазифалардан бири эканини таъкидладилар.


Динимиз ва халқимизга хос бўлган меҳр-оқибат, саховат ва инсонпарварлик фазилатларининг амалий ифодаси бўлган бу каби хайрли тадбирларни «Вақф» фонди томонидан изчил давом эттириш режалаштирилган. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Мустақиллик тўёнаси: Бухорода 35 нафар болажоннинг суннат тўйи ўтказилди Мустақиллик тўёнаси: Бухорода 35 нафар болажоннинг суннат тўйи ўтказилди
Ўзбекистон янгиликлари