Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
21 Ноябр, 2026   |   11 Жумадул сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:55
Қуёш
07:13
Пешин
12:14
Аср
15:18
Шом
17:02
Хуфтон
18:18
Bismillah
21 Ноябр, 2026, 11 Жумадул сони, 1448

23.04.2024   1571   1 min.
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Рамазонга тайёргарлик: қорилар ва отинойилар махсус қироат курсида таълим олмоқда

20.11.2026   14418   1 min.
Рамазонга тайёргарлик: қорилар ва отинойилар махсус қироат курсида таълим олмоқда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан юртимизда қорилар ва отинойиларнинг Қуръони карим тиловати бўйича билим ҳамда маҳоратини юксалтиришга қаратилган махсус ўқув курслари тизимли равишда ташкил этилмоқда.

Хусусан, юртимизда илк бор Рамазон ойидаги хатми Қуръон тадбирларида иштирок этувчи қорилар учун йўлга қўйилган малака ошириш курслари қизғин давом этмоқда. Шу йилнинг 18 ноябрь куни Диний идоранинг «Қуръон ва тажвидни ўргатиш» бўлими бошлиғи Шайх Али Файзуллоҳ Махдум Тошкент шаҳридаги «Шайх Зайниддин» жоме масжидида ўтаётган машғулотлар жараёни билан яқиндан танишди.

Танишув давомида қориларнинг тиловат маҳорати ва тайёргарлик даражаси кўздан кечирилиб, муборак ой тадбирларини юксак савияда ўтказиш юзасидан муҳим тавсиялар берилди. Маълумот ўрнида, курсларни муваффақиятли тамомлаган қориларга Рамазон ойидаги хатми Қуръонларда иштирок этиш ҳуқуқини берувчи махсус сертификатлар топширилиши режалаштирилган.

Шу билан бирга, Диний идоранинг буйруғи асосида «Қуръон ва тажвидни ўргатиш» ҳамда Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлимлари ҳамкорлигида отинойилар учун ҳам ўқув жараёнлари давом эттирилмоқда. Жорий йилнинг 16 ноябридан Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 3 ойлик «Тажвид» амалий машғулотларининг 2-давраси ўз ишини бошлади.

Ушбу дарслар отинойиларнинг диний билим ва илмий савиясини ошириш, тиловатини тажвид қоидалари асосида сайқаллаш ҳамда Қуръон илмини халқимизга, айниқса хотин-қизларга пухта ва гўзал етказишда муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари