frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null

Виртуал ўйинлар – манқуртлик воситаси

01.05.2024   7101   4 min.
Виртуал ўйинлар – манқуртлик воситаси

 “Агар бир киши ёшлигида нафси бузилиб, тарбиясиз, ахлоқсиз бўлиб ўсдими, бундай кишилардан яхшилик кутмак ердан туриб юлдузларга қўл узатмак кабидир. Дин ва эътиқоди саломат бўлмаган кишилар ҳақни ботилдан фойдани зарардан, оқни қорадан, яхшини ёмондан айира олмас, бундай кишилардан на ўзига ва на бошқа кишиларга ва на миллатга тариқча фойда йўқдур”.

Абдулла Авлоний.

 

Виртуал ўйинларга муккасидан кетиш сўнгги йилларда дунё халқларининг жиддий муаммоларидан бирига айланмоқда.

Ҳозир ёшлар онгига таъсир қилиб, улар қалбига ўз бузғунчи ғояларини сингдиришни ёки уларни тўғри йўлдан оздиришни мақсад қилган кучлар жуда куп. Бу ҳолат оддий компьютер уўйинларидан тортиб, интернет сайтлари, ижтимоий тармоқлар, мобил алоқа дастурларида хам очиқ кўзга ташланади.

Виртуал олам инсонни фикрий қарам этиш орқали ўзига бўйсўндирмоқда. Ҳозир болалар ёки ўсмирларнинг интернет-кафени "иккинчи уйи" га айлантириб олаётгани сир эмас. Кузатишлар шуни кўрсатадики, онлайн ўйинларини  уйновчилар хам, асосан, ўсмирлар.Ўсмирлик шахснинг физиологик ва ижтимоий  ривожланишидаги ўзига хос давр ҳисобланади. Агар шу даврда ўғил ёки қиз агрессив руҳдаги онлайн уйинларига  берилса, бу нохуш оқибатларга олиб келиши турган гап.

Компьютер экранидан турли тажовузкорона кўринишлар, зўравонлик ва фаҳш ишлар очикқдан-очиқ кўрсатилиши болаларнинг руҳиятига салбий тасир этиб, маьнавий бузуқликни келтириб чикаради.

Интернет клубларда ёшлар ўйнайдиган виртуал ўйинларнинг 49 фоизи сезиларли даражада зўравонлик ва ёвузлик кўринишига эга, 41 фоиз жангари (турли отишмалар ва портлашларга асосланган) ўйинларда эса ўйин қаҳрамони ўз мақсадига етишиш учун зуравонлик ва ёвузликлардан фойдаланади. Бундай уйинларни ёшлар онгига ташланган оловга қиёслаш мумкин, чунки бу ўйинлар ёшлар онгини заҳарлайди ва уларнинг маънавий тарбиясига салбий таъсир ўтказади.

Фарзанд истиқболи, ёрқин келажаги учун ҳар бир киши тарбия масаласига жиддий эътибор бермоғи зарур. Бола тарбияни турли компьютер ўйинлари, интернет ва ижтимоий тармоқлардан эмас, энг аввало, ота-оналаридан, бобо-момоларидан, эзгуликка, покликка ва дину диёнатта чақирувчи яхши китоблардан олсин. Бола инсон зое қилган вақти, яни умрини нимага сарфлагани хусусида оламлар Парвардигори олдида жавоб беришини билсин.

Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоху алайхи ва саллам): "Қиёмат куни бўлганда банданинг кадами умрини нима билан ўтказиб юборгани, илмига қанчалик амал қилгани, молини  қаердан топиб, қаерга сарфлагани ва жисму жонини нима билан қаритгани турисида сўралмагунча жойидан кўзгалмайди", - деганлар.

Виртуал ўйинларининг салбий оқибатлари ҳақида оммавий ахборот воситаларида бот-бот бонг уришса ҳам барибир интернет-кафеларнинг доимо ёшлар билан гавжумлиги, у ерда ўсмирларнинг турли ўйинларга муккасидан кетаётгани ва қимматли вақтини беҳуда ўтказаётгани дилни хира қилади. Айниқса, болаларнинг диққатини монитордан узмаган ҳолда бир-бири билан сўкишиб, бир-бирини беҳаё сўзлар билан ҳақоратлаб гаплашиши интернетдан маълумот олиш учун келган қизлар, аёлларнинг жиддий эътирозига сабаб бўлмоқда.

Азиз ёшлар, сиз буюк юрт фарзандларисиз! Сиз бутун дунё тамаддунига тамал тоши куйган инсонларнинг авлодисиз. Узингизнинг ёш умрингиз ва қимматли вақтингизни уйин уйнаб ва интернетда бехуда утказманг.Ундан кура китоб ўқинг, спорт билан шуғулланинг, ота-онангизнинг уй юмушларига қарашинг. Энг асосийси,ёшлигингиздан бу ҳаётда ўз ўрнингизни топиш йўлини излаб,аждодларимизга хос ва мос авлодлардан бўлинг.

 

Одилжон Нарзуллаев

Янгийўл туман “Имом Султон” жоме масжиди имом хатиби

 

МАҚОЛА
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Президент 35 йиллик мустақиллик арафасида 852 нафар маҳкумни афв этди

27.08.2026   11504   1 min.
Президент 35 йиллик мустақиллик арафасида 852 нафар маҳкумни афв этди

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан 852 нафар жазо ўтаётган шахсни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Афв этилганлар орасида 7 нафар хориж фуқароси, 375 нафар ёшлар, 49 нафар аёл ва 60 ёшдан ошган 37 нафар эркак бор, хабар бермоқда Batafsil.uz.
Афв этилган 852 нафар шахсдан 604 нафари жазони тўлиқ ўташдан озод қилинади. Яна 115 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод этилади.
52 нафар маҳкумга тайинланган жазо енгилроқ жазо турига алмаштирилади. 81 нафар шахснинг озодликдан маҳрум қилиш жазоси муддати эса қисқартирилади.
Афв этилганлар орасида тақиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этган 63 нафар шахс ҳам бор.
Президент фармонида афв этишга асос сифатида маҳкумларнинг қилмишига пушаймонлиги ва тузалиш йўлига қатъий ўтгани кўрсатилган.
"Ўзбекистон 24" телеканали маълумотига кўра, Шавкат Мирзиёев 2017 йилдан буён 31 та афв этиш тўғрисидаги ҳужжатни имзолаган. Ушбу ҳужжатлар жами 10 567 нафар жазо ўтаётган шахсни қамраб олган.
Хусусан, Президент Наврўз ва Рамазон ҳайити арафасида ҳам 392 нафар маҳкумни афв этганди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари