Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
23 Август, 2025   |   29 Сафар, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:15
Қуёш
05:40
Пешин
12:31
Аср
17:12
Шом
19:14
Хуфтон
20:32
Bismillah
23 Август, 2025, 29 Сафар, 1447

Зулқаъда ойи муборак бўлсин! Бу ойда қандай амаллар бажарилади?

08.05.2024   10868   2 min.
Зулқаъда ойи муборак бўлсин! Бу ойда қандай амаллар бажарилади?

 Зулқаъда нима дегани? Луғатда “маконга қайтадиган”, “жойланиб олинадиган” деган маънони англатади.

 

Зулқаъда – шаҳрул ҳаром.

Зулқаъда ойи тўрт ҳаром ойлардан бири бўлиб, бу ойда жанг ва урушлар ҳаром қилинган. (Тўрт ҳаром ойлар зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам ва ражаб). Жоҳилият даврида ҳам бу ойда уруш бошламасдилар. Ҳатто фарзанд ўз отасининг қотилини кўрганда ҳам бу ойнинг ҳурматидан унга бирор сўз айтмасди.

 

Зулқаъда – ҳижрий тақвимнинг ўн биринчи ойи. Бу ой шавволдан кейин ва зулҳижжадан олдин келади.

 

Бу йилги Зулқаъда ойи қачондан бошланади?

Бу йил (2025) Зулқаъда ойининг биринчи куни 29 апрель кунидан бошланиши кутилмоқда, иншаАллоҳ.

 

Қуръони каримда Зулқаъда ойи...

Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: “Албатта, Аллоҳнинг китобида ойларнинг сони Аллоҳнинг ҳузурида осмонлару ерни яратган куни ўн икки ой қилиб белгиланган. Улардан тўрттаси (уруш қилиш) ҳаром (ойлар)дир. Мана шу тўғри диндир. У(ой)ларда ўзингизга зулм қилманг. Мушрикларга қарши жам бўлиб, улар сизга қарши жам бўлиб урушаётгандек, уруш қилинг. Ва билингки, албатта, Аллоҳ тақводорлар биландир(Тавба сураси, 36-оят).

 

Ҳадиси шарифда Зулқаъда ойи...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, замон Аллоҳ таоло осмонлар ва ерни яратган пайтдаги ҳолига қайтди. Бир йил ўн икки ойдир. Улардан тўрти ҳаром ойлардир. Учтаси бирин кетин: зулқаъда, зулҳижжа ва муҳаррам ҳамда (тўртинчиси) жумади (ас-соний) ва шаъбон орасидаги музарнинг ражаби (бу ойни ҳурмат қилганлари учун музар қабиласининг номи билан аталган)”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).

 

Бу ойда қандай амалларни бажариш лозим?

Аллоҳдан мағфират сўрашни, истиғфор айтишни кўпайтиринг.

Имкон қадар инфоқ, эҳсон садақа қилинг.

Ҳар куни Мулк сурасини ўқинг.

Инсонларга зулм қилманг.

Ғазабингизни ютишга одатланинг.

Зуҳо намозини ўқинг.

Кўпроқ Қуръон тиловат қилинг.

Нафл рўзаларни тутинг.

Даврон НУРМУҲАММАД

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

15 нафар ёшнинг никоҳ ва 160 нафар боланинг суннат тўйлари ўтказилди

18.08.2025   3669   1 min.
15 нафар ёшнинг никоҳ ва 160 нафар боланинг суннат тўйлари ўтказилди

Қашқадарёда 15 жуфт ёшларнинг никоҳ ва 160 нафар болажоннинг суннат тўйлари ўтказиб берилди. 
 

Президентимизнинг эътибори ва ташаббуси билан ўтказилган никоҳ ва суннат тўйини вилоят ҳокими Муротжон Азимов табрик сўзи билан очиб берди. Унда вилоят бош имом-хатиби Раҳматилло домла Усмонов, фахрийлар, зиёлилар иштирок этиб, тўй соҳиблари ва ҳомийлари ҳаққига хайрли дуолар қилишди. 
 

Муротжон Азимов: "Тўй сабабчиларига ўзимизнинг самимий тилакларимизни билдирамиз. Тўйболаларимиз ота-оналарига фақат обрў ва раҳмат етказадиган, Ватан учун, миллат учун, халқ учун садоқат билан хизмат қиладиган мард ва олижаноб йигитлар бўлиб етишсинлар! 

Ёшларимиз қураётган оилалар мустаҳкам бўлсин, келин-куёвларимиз бахтли-тахтли бўлиб, қўша қаришсин!". 
 

Тўй муносабати билан келин-куёвларга замонавий телевизор ва 5 млн. сўмлик сертификат ҳамда суннат тўйи бўлаётган болажонларнинг ҳар бирига велосипед ва 1 млн. сўмлик моддий ёрдам бериш ҳақидаги ҳужжат тақдим этилди.


Ушбу тўй ёшларимизнинг ижтимоий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, уларни оилавий ҳаётга муносиб киришишга ёрдам беради. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

15 нафар ёшнинг никоҳ ва 160 нафар боланинг суннат тўйлари ўтказилди 15 нафар ёшнинг никоҳ ва 160 нафар боланинг суннат тўйлари ўтказилди 15 нафар ёшнинг никоҳ ва 160 нафар боланинг суннат тўйлари ўтказилди 15 нафар ёшнинг никоҳ ва 160 нафар боланинг суннат тўйлари ўтказилди
Ўзбекистон янгиликлари