Саудия Арабистони транспорт ва логистика хизматлари вазири Солиҳ ал-Жосир сўзларига кўра, бу йилги Ҳаж мавсумида учар такси ва дронлар синовдан ўтказилади.
«Ҳозир турли транспорт компаниялари ўртасида келгуси йилларда амалий маҳсулот тақдим этиш учун рақобат кучайди», деди Ал-Жоссир.
Бу соҳа аста-секин ривожланиб борар экан, вазир ушбу янги технологиялар билан яқиндан танишиш ва уларни амалга оширишнинг энг яхши йўлларини топиш зарурлигини таъкидлади.
«Демак, биз бу хизматлардан баҳраманд бўлишимиз ва Ҳаж мавсумида улардан фойдаланиб қолишимиз керак», деди у.
Исломнинг беш арконидан бири бўлган Ҳаж мавсумида Саудия Арабистонидаги муқаддас Макка шаҳрига ҳар йили зиёрат қилинади. Бу одатда Зулҳижжа ойининг 8-13-кунлари оралиғида бўлиб ўтади ва бутун дунё мусулмонлари уни нишонлаш учун Маккага йиғилади. Бу йилги Ҳаж мавсуми 14 июн куни бошланиши кутилмоқда.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: «(Умрида) асло яхшилик қилмаган бир киши ўз аҳлига: «Ўлсам, (жасадимни) куйдириб, ярмини қуруқликка, ярмини денгизга сочиб юборинглар. Аллоҳга қасамки, агар Аллоҳ мени топиб олса, ҳеч кимга бермаган азоби билан азоблайди», деди.
Ўша одам ўлгач, буюрганидек қилишди. Аллоҳ қуруқликка буюрди, у (кулнинг) ўзидаги қисмини тўплади, сўнг денгизга буюрди, у ҳам унинг ўзидаги қисмини тўплади. Кейин У Зот: «Нега бундай қилдинг?» деди. У: «Сендан қўрққанимдан, ё Роббим! Ахир Ўзинг билгувчисан!» деди. Шунда Аллоҳ уни мағфират қилди» (Имом Муслим ривояти).