Малайзия давлат телерадиокомпаниясининг “TV Okey” телеканали ушбу мамлакатда, шунингдек, Сингапур, Таиланд, Шимолий Индонезия ва Филиппинда эфирга узатиладиган оммавий маданият ва кўнгилочар сегментида машҳурдир.
Туризм қўмитаси Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси билан ҳамкорликда телеканал буюртмасига кўра “Sulalatus Salatin Sdn Bhd” медиа компанияси ижодий жамоасининг Ўзбекистонга бир ҳафталик ташрифини ташкил қилди.
Ташрифдан кўзланган мақсад – Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти, маданий ва тарихий меросига бағишланган теледастурлар доирасида олти қисмдан иборат Малайзияда қизиқарли медиа-контентни тайёрлаш ва намойиш этишдан иборат.
Телекўрсатувлар икки қисмдан иборат бўлади. Биринчиси Тошкент, Самарқанд, Бухоро шаҳарлари ва Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманининг маданий мероси, туризм инфратузилмаси ва табиий ресурсларига бағишланади. Иккинчиси, мамлакатнинг гастрономик ва агротуризм салоҳиятидир. Тасвирга олиш ишлари Тошкент шаҳридаги Чорсу, Самарқанддаги Сиёб ва бошқа жойларда миллий таомлар ресторанлари ҳамда бозорларида ташкил этилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
“Янги Ўзбекистоннинг фидойиси бўлиб, маънавият тарғиботчисига айланамиз” ташаббуси доирасида 2024 йилги ҳожилар иштирокида ўтказилаётган маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари қизғин давом этмоқда.
Мавсум бошидан ҳозирга қадар ўтказилган 88 минг 273 та тадбир доирасида 539 956 нафар юртдошимиз қамраб олинди. Уларнинг оилавий шароитларидан келиб чиқиб, тинчлик қадри, шукроналик, ёшлар тарбияси, иллатларга барҳам бериш, илм-маърифатга тарғиб, ёт ғояларга қарши курашиш мавзуларида суҳбатлар ўтказилмоқда.
Эҳтиёжмандлар ҳолидан хабар олиниб, озиқ-овқат маҳсулотлари, моддий ёрдамлар берилмоқда. Ушбу хайрли ишларга диний соҳа вакиллари билан бир қаторда 11 мингдан зиёд ҳожилар жалб этилган бўлиб, улар маҳаллаларда амалий ишларда кўнгилли равишда иштирок этишмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати