Ўзбекистон мусулмонлари идорасида аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш ва уларнинг муаммоларига ечим топиш мақсадида навбатдаги фуқаролар қабули ташкил этилди.
Унда Диний идора масъул ходимлари ҳамюртимизнинг дарду ташвишлари ва таклифларини батафсил тинглашди.
Очиқ ва самимий руҳда кечган мулоқотларда асосан оилавий муносабатлар, хайрия ишлари, ижтимоий кўмак, ҳаж ва бошқа масалалар ҳақида сўз борди.
Қабул жараёнида билдирилган тушунтиришлар ва кўрсатилган амалий ёрдамлардан мамнун бўлган юртдошларимиз ўз миннатдорликларини изҳор этиб, дуолар қилишди.
Бу каби тадбирлар аҳолининг диний соҳадаги эҳтиёжларини қондириш ва ижтимоий муаммоларни бартараф этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати