Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Сурхондарё вилояти Бойсун тумани "Абу Ханифа" жоме масжиди имом-хатиби Асҳобиддин домла Қурбонмуродовнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло марҳум домламизни Ўз мағфиратига олсин, имонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Дин ривожи, халқ маърифати ва ватан равнақи йўлида қилган барча хизматларини Аллоҳ қабул айласин!
Аллоҳ таоло марҳумнинг барча солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечириб, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин!
Ҳақ таоло марҳумнинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан Асҳобиддин домла Қурбонмуродовнинг оила аъзолари, ёр-биродарлари, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.
Жаноза намози бугун пешин намозидан сўнг марҳумнинг уйида ўқилади.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Muslim.uz
Янги Ўзбекистон тараққиёт йўлининг 10 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 18–20 ноябрь кунлари Ўзбекистон делегацияси Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигида бўлиб, илмий-маърифий тадбирлар, икки томонлама учрашувлар ва китоб тақдимотларида иштирок этади.
Сафар давомида Аммон шаҳридаги нуфузли ташкилотлар, илмий марказлар ва олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда подшоҳликнинг миллий кутубхоналари ҳамда олий таълим муассасаларида «Янги Ўзбекистон китоб бурчаклари» ташкил этилади. Шунингдек, ушбу масканларда Давлатимиз Раҳбарининг араб тилига таржима қилинган асарлари ҳамда кенг кўламли ислоҳотларга бағишланган китоб-альбомлар тақдимоти ўтказилади.
Шу билан бирга, Иордания жамоатчилиги вакиллари, зиёлилар, илм-фан намояндалари, уламолар ҳамда дин ва давлат арбоблари иштирокида «Янги Ўзбекистон феномени»нинг 10 йиллигига бағишланган халқаро анжуман-тақдимот бўлиб ўтади.
Тадбирлар доирасида мамлакатимиз вакиллари билан Иорданиянинг диний-маърифий ташкилотлари раҳбарлари ва академик муассасалар етакчилари ўртасида икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати