Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрида мусулмон сайёҳларни жалб қилиш бўйича саъй-ҳаракатлар доирасида кўпроқ ҳалол ресторан ва намозхоналар қуриш режалаштирилган, - дея хабар беради пойтахт маъмурияти.
“Ислом пойтахти” интернет ресурси хабарига кўра, Сеул туризм ташкилоти шу ойда мусулмон туризмини жонлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш бўйича тадқиқот лойиҳасини бошлайди.
2023 йилда Кореяга келган 1 миллиондан ортиқ чет эллик саёҳатчининг 273 мингга яқини Яқин Шарқдан, 218 минг нафари Жануби-Шарқий Осиё давлатларидан, жумладан, мусулмонлар кўп бўлган Малайзия ва Индонезиядан келганлар ташкил қилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Савол: Мен бегона жойда меҳмонхонага жойлашдим. Шошилиб, эътиборсизлик билан намозни қиблага тескари тарафга қараб ўқиб қўйибман. Ўқиб бўлганимдан кейин тушундим, шу намозимни ҳукми қандай бўлади?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Бу ҳолатда, сиз намозингизни қайтадан ўқишингиз лозим бўлади. Чунки қибла қайси тарафдалигини билмаган одам, шу ерлик қиблани биладиган (мусулмон, ақли расо, ошкор гуноҳлардан тийилган) кишидан сўраб, намоз ўқиши лозим. Агар шу ҳолатда қиблани биладиган киши топилмаса, кечаси одамларнинг эшигини тақиллатиб юрмайди. Балки бор имкониятини ишга солиб, қиблани топишга ҳаракат қилади. Қалби билан бир томонни қибла, деб қасд қилиб намозини ўқийди. Гарчи қиблани тўғри тополмаган бўлса ҳам, унинг намози дуруст бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази