Ўтган ҳафтада диний-маърифий соҳада рўй берган муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти
00:00 Анонс
00:50 Биринчи Президент хотирасига Қуръон оятлари ўқилиб, дуолар қилинди
01:21 Диний соҳани ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
02:38 “Вақф” фонди раиси Қатар элчиси билан учрашди
03:22 Тошкент Ислом институти “Ат-Танал ал-арабий” ташкилоти билан, “Вақф” фонди эса “Cambridge” ўқув маркази билан меморандум имзолади
04:38 30 нафар талаба “Шарҳи Мулло” китобидан ижоза олди
05:26 Воиз уламо ва профессор-ўқитувчилар ёшларга оид чиқишлар қилмоқда
05:53 Хориждаги ишончли диний таълим муассасалари рўйхати эълон қилинди
06:25 Муфтий ҳазрат “Фотимаи Заҳро” масжидида жума маъизасини қилиб бердилар
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#Жумадан_жумагача
MUSLIM.UZ GA OBUNA BO'LING https://t.me/+PSOPDevNs2Va-wt7 VA ULASHING https://telegram.me/share/url?url=https://t.me/muslimuzportal
YouTube https://www.youtube.com/@Muslimuzz/featured
Instagram https://www.instagram.com/muslimuzportali/
Facebook https://www.facebook.com/muslimuzportal
Туркиянинг “CNN-Türk” телеканалида эфирга узатилган “Тафаккур доираси” дастурида сўзга чиққан таниқли олим, Миллий мудофаа университети ректори, профессор Эрҳан Афёнжу Ўзбекистоннинг бой тарихий мероси ва сайёҳлик салоҳияти ҳақида фикр юритди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.
Кўрсатувда қатнашган турк тарихчиси Эрҳан Афёнжу Ўзбекистонни туркий цивилизациянинг энг гўзал шаҳарлари жойлашган алоҳида географик ҳудуд сифатида таърифлаган.
Олимнинг фикрича, жуда кўпчилик сайёҳлар Ўзбекистонни ўз кўзи билан кўришни истайди. Чунки дунёга машҳур Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент каби шаҳарлар ана шу заминда жойлашган.
Турк тарихчиси ёшларга мурожаат қилиб, хорижга саёҳат қилишни, аввало, Туркий дунё мамлакатларини кашф этиш, аждодлар юрти билан яқиндан танишишдан бошлаш лозим эканини таъкидлади.
“Ёшларга тавсиям шуки, ҳозир хорижга саёҳат қилмоқчи бўлсангиз, аввало Туркий заминни айланинг. Масалан, Ўзбекистонга бориб, тарихий шаҳарларни кўриб келинг, аждодларингиз юрти билан танишинг. Сўнг Салжуқийлар давлати барпо этилган заминларни кўринг”, – деди профессор.
Эрҳан Афёнжунинг таъкидлашича, бундай саёҳатлар ёшлар учун ҳар томонлама фойдали ва қизиқарли бўлиб, уларнинг тарихий хотираси ва дунёқарашини бойитади.
“Масалан, Самарқанднинг гўзаллигини дунёнинг кўп жойларида топа олмайсиз. Айниқса, турк ёшлари ўз аждодлари яшаган заминни бориб кўришлари лозим”, – деди олим.
Профессор Ўзбекистонни туркий цивилизациянинг асосий бешикларидан бири, илм-фан маркази сифатида ҳам алоҳида эътироф этган.
Шунингдек, турк тарихчиси Ўзбекистоннинг нафақат тарихий ва маданий, балки географик жиҳатдан ҳам яшаш учун қулай ҳудуд эканини таъкидлаган.
Дастур давомида профессор билдирган фикр-мулоҳазалар Туркия жамоатчилиги орасида Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари, бой маданий мероси ва туризм салоҳиятига бўлган қизиқишни янада оширишга хизмат қилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати