Агар жисм касал бўлса ўлим билан якун топади. Лекин нафс касалликлари ўлимдан сўнг ҳам давом этади. Нафс тарбияси шунчалик муҳим амалми?
Нафсни поклаганлар қандай ютуқ ва мукофотларга эришадилар?
Нафсни жиловлай олмаслик қандай бало-офатларга сабаб бўлади?
Нафсни поклаш учун қандай амалларни қилишимиз керак?
Нафсни поклаш борасида солиҳлар ҳаётидан намуналар.
Бахтиёр домла Сатторов – "Фирдавс" жоме масжиди имом-хатиби
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида “Вақф” хайрия жамоат фондининг Жиззах вилояти филиали томонидан хайрия тадбири ташкил этилди.
Вилоятнинг турли ҳудудларидан бўлган боқувчисини йўқотган 35 нафар боланинг хатна тўйи қилиб берилди.
Тадбирда болажонларга велосипед, костюм-шим ва кўйлаклар, ширинликлар қутиси совға қилиниб, байрам дастурхони ёзилди.
Болажонларга қўшилиб, уларнинг яқинлари ҳам қувончдан ташаккур айтиб, ташкилотчилар, Юртбошимиз ҳақларига дуолар қилишди.
Шунингдек, тадбир доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган ҳамда кам таъминланган оилалар фарзандларига эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилиб, уларга ҳам ҳадялар улашилди.
Бундай эзгу ташаббуслар жамиятда ўзаро меҳр-оқибат, саховат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат ва инсонпарварлик туйғуларини юксалтиришга хизмат қилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати