Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Ҳазил шариатда мубоҳ амаллардан. Меъёрида ҳазиллашишга рухсат бор. Лекин тарғиб қилинмаган. Масалан, ҳадисда “Ўзаро муҳаббатлашмагунингизча мўмин бўлмайсиз. Сизни ўзаро муҳаббатлаштирадиган нарсага далолат қилайми?” деб саломлашишга тарғиб қилинган, шу ерда ўзаро ҳазиллашинг, дейилмаган. Албатта, бу ҳазиллашиш ножоиз дегани эмас.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳам ҳазиллашганлар. Ўша ҳазиллардан келиб чиқсак, ҳазил қилиш учун қуйидаги шартлар талаб этилади:
Ҳазил деб ҳар гапни гапиравермаслик керак экан. Айниқса, диний мавзуларда бўлса, иймонга хавф солади. Яъни диний бирор нарсани паст санаш – масхара қилиш иймондан айириб қўйиши мумкин. Биз ҳазил қиляпмиз деб ўйлаймиз, аслида масхара қилаётган бўламиз.
Имом Молик раҳимаҳуллоҳ таҳоратсиз ҳолда ёки тик оёқда ҳадис айтишни ёқтирмас эдилар. Ҳадис айтиш учун таҳорат қилиб, хушбўйланиб, қулай ўтириб олиб кейин гап бошлардилар. Худди намозга тайёргарлик кўргандек. Бу ҳадисни улуғлаш, ҳурматини жойига қўйишдир. Аслида ҳадис айтиш учун таҳорат шартмас. Лекин диний шиорларни улуғлаш яхши. Аллоҳ таоло: “Ким Аллоҳнинг шиорларини улуғласа, албатта, бу қалбларнинг тақвосидандир” (Ҳаж сураси, 32-оят) деган.
Аллоҳ таоло барчамизни тўғри йўлга бошласин, ношаръий ҳазилдан асрасин.
Ғиёсиддин Юсуф
Янги Ўзбекистон тараққиёт йўлининг 10 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 18–20 ноябрь кунлари Ўзбекистон делегацияси Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигида бўлиб, илмий-маърифий тадбирлар, икки томонлама учрашувлар ва китоб тақдимотларида иштирок этади.
Сафар давомида Аммон шаҳридаги нуфузли ташкилотлар, илмий марказлар ва олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда подшоҳликнинг миллий кутубхоналари ҳамда олий таълим муассасаларида «Янги Ўзбекистон китоб бурчаклари» ташкил этилади. Шунингдек, ушбу масканларда Давлатимиз Раҳбарининг араб тилига таржима қилинган асарлари ҳамда кенг кўламли ислоҳотларга бағишланган китоб-альбомлар тақдимоти ўтказилади.
Шу билан бирга, Иордания жамоатчилиги вакиллари, зиёлилар, илм-фан намояндалари, уламолар ҳамда дин ва давлат арбоблари иштирокида «Янги Ўзбекистон феномени»нинг 10 йиллигига бағишланган халқаро анжуман-тақдимот бўлиб ўтади.
Тадбирлар доирасида мамлакатимиз вакиллари билан Иорданиянинг диний-маърифий ташкилотлари раҳбарлари ва академик муассасалар етакчилари ўртасида икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати