Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
06 Январ, 2026   |   17 Ражаб, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:24
Қуёш
07:49
Пешин
12:34
Аср
15:28
Шом
17:13
Хуфтон
18:31
Bismillah
06 Январ, 2026, 17 Ражаб, 1447

Саудия Арабистони 2024 йилги ҳаж мавсумида дронлардан фойдаланади

05.06.2024   2670   1 min.
Саудия Арабистони 2024 йилги ҳаж мавсумида дронлардан фойдаланади

Саудия Арабистони расмийлари 2024 йилги ҳаж мавсумида замонавий дрон кузатувини жорий этишни режалаштирган. Бу ҳақда theislamicinformation.com нашри хабар берди.

Дрон технологияси муқаддас қадамжоларга олиб борувчи йўлларда тозалик ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида қўлланилади.

Дрон технологияси қандай ишлайди?

1. Тўсиқлар ва кўприкларни текшириш: Тўсиқлар ва кўприклар каби қийин жойларда дронларнинг хизматидан фойдаланиш қулай. Дрон хавфсизликни таъминлаган ҳолда ўша ҳудудларни текширади.

2. Йўл шароитларини баҳолаш: Ҳал қилиниши керак бўлган шошилинч масалалар дронлар ёрдамида амалга оширилади.

3. Термал сканерлаш: Дронлардаги термал сканерлаш функциясидан фойдаланганда йўлларнинг ҳолатини хавфсизлик нуқтаи назаридан ўрганиш мумкин.

4. Тозаликни текшириш: Дронлар зиёратчиларни гигиеник муҳит билан таъминлаш учун йўлларнинг тозалигини назорат қилади.

Саудия ҳукуматининг кузатув дронлардан фойдаланиш ташаббуси уларнинг ҳаж тажрибасини яхшилашга бўлган содиқлигини ифодалайди.

Шунингдек, расмийлар барча зиёратчиларга хавфсиз муҳитни таъминлашни мақсад қилишган.

islom.uz

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Видеолар

Тошкент шаҳар вакиллигининг йиллик сарҳисоби (видео)

30.12.2025   14814   1 min.

2025 йил — самарали фаолият, эл хизматида бирдамлик, маърифий ислоҳотлар, обод масжидлар ва ижтимоий кўмаклар йили бўлди! 
Сарҳисоб — тараққиёт ва янги улкан мақсадлар омилидир.

Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати

Видеолавҳалар