Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
19 Ноябр, 2026   |   9 Жумадул сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:53
Қуёш
07:11
Пешин
12:14
Аср
15:19
Шом
17:04
Хуфтон
18:19
Bismillah
19 Ноябр, 2026, 9 Жумадул сони, 1448

07.06.2024   353   1 min.
Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Самарқандда XIV «Global Waqf» халқаро анжумани бўлиб ўтди

18.11.2026   6424   2 min.
Самарқандда XIV «Global Waqf» халқаро анжумани бўлиб ўтди

Бугун Самарқанд шаҳридаги Имом Бухорий мажмуасида XIV «Global Waqf» халқаро анжумани бўлиб ўтди. «Вақф ва исломий ижтимоий молияга янгича ёндашув: бошқарув, стандартлар, инновациялар ва барқарор ривожланиш йўллари» мавзусидаги нуфузли тадбирда дунёнинг 30 га яқин мамлакатидан 150 га яқин вакил — халқаро ташкилотлар раҳбарлари, уламолар ва вақф соҳаси мутахассислари иштирок этди.

Тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими Эргаш Даминов, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, «Вақф» хайрия жамоат фонди раҳбари Зайниддин домла Эшонқулов ҳамда  Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Бобур Каримов иштирок этди.

Шунингдек, анжуманда Бутунжаҳон закот ва вақф форуми (WZWF) бош котиби Датук доктор Муҳаммад Ғазали Муҳаммад Нур, Саудия Арабистони, Малайзия, Қозоғистон, БАА, Уммон, Жанубий Африка, Туркия ва бошқа мамлакатлардан ташриф буюрган нуфузли меҳмонлар, хусусан, БМТ Тараққиёт дастури (UNDP) вакиллари қатнашди.

Очилиш маросимида сўзга чиққан Зайниддин домла Эшонқулов Муфтий ҳазратларининг саломларини етказиб, вақфнинг ислом цивилизациясидаги тарихий ўрни, хусусан, Самарқанд ва Бухородаги илм масканлари айнан вақф маблағлари ҳисобига фаолият юритганини таъкидлади. Шунингдек, у Янги Ўзбекистонда вақф тизимини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, «Вақф» фонди томонидан бугунги кунга қадар ижтимоий ҳимоя, таълим ва инфратузилма йўналишларида юзлаб миллиард сўмлик лойиҳалар амалга оширилганини қайд этди.

Анжуман давомида Уммоннинг Бушир фонди кенгаши аъзоси Муҳаммад Салим Ал-Бусайдий, Туркия Диёнат вақфи вакили Салмон Оқтош каби хорижий экспертлар томонидан вақф мулкларини самарали бошқариш, молиявий шаффофлик, рақамли бошқарув тизимларини жорий этиш ва соҳада халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги тажрибалар ўртоқлашилди.

Нуфузли анжуман ялпи мажлисидан сўнг конференция ўз ишини учта шўъбада давом эттирди. Унда вақф соҳасида қонунчилик самарадорлиги, бўш турган вақф мулкларини ишга солиш, рақамли бошқарув тизимларини жорий этиш ва барқарор ривожланиш каби муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Тадбирнинг илк кунидан сўнг меҳмонлар учун Имом Бухорий мажмуасига зиёрат ташкил қилинди.

Анжуман Ўзбекистоннинг вақф соҳасидаги ташаббусларини халқаро ҳамжамиятга намоён этиш учун муҳим мулоқот майдони вазифасини ўтайди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари