Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам:” “Албатта қиёмат олдидан кечанинг зулматли қисмига ўхшаш фитналар бўлади. Ўшанда киши мумин бўлиб тонг оттириб, кофир бўлиб кеч киритади. Мумин бўлиб кеч киритиб, кофир бўлиб тонг оттиради. Унда ўтирган тургандан яхши, турган юргандан яхши, юрган ҳаракат қилгандан яхшидир. Ўшанда комонларингизни синдиринг, (ундаги) ипларингизни узинг ва қиличларингиз билан тошни уринг. Бирингизнинг (уйига) кирилса, одам болаларининг яхшиси каби бўлинг”, дедилар” (Имом Ибн Можа ривояти)
Ҳазрат Ашраф Али Таҳавоний айтадилар: “ Ҳожи Сохиб” “Дўстим ҳеч ким билан тортишма. Бирор ишда жанжал ва тортишув бўлса, у ишни ташлаб кет”, деб васият қилган эдилар. Менинг одатим ҳамиша шу васиятга амал қилиш бўлган.
Яна тортишмаслик мулойим бўлишни такидан айтиб дедиларки: “Тасаввуф илмининг усулига чукур назар солсангиз, ҳаммаси табиий илмардан экани маълум бўлади. Табиати салгина саломат бўлган одамнинг қалбига ҳам ўз-ўзидан улуғлар айтган ўша усул, қоидалар келади.”
Юқоридаги хадисга қарасак; Камонни синдириб, унинг ипини узинг. Ўзингиз ҳам, ўзгалар ҳам камон ипи билан нохушликка қўл урмасин. Қилич ёки унга ўхшаган совуқ қуролларни тошга уринг, ўтмас бўлиб яроқсиз холга келсин. Бу хар қачон қаерда фитна чиқса, албатта ўша ерни тарк қилинг деганидир аллоҳ барчамизни фитналардан сақласин.
Тўғри йўлидан адаштирмасин.
Машрабжон Қозоқов,
Мингбулоқ тумани "Мулла Назар охун" жоме масжиди имом-хатиби
Шу йил 8 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида АҚШда фаолият юритаётган "VATAN Global Alliance" ташкилоти раҳбари Озод Солиев бошчилигидаги делегация билан самимий учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқотда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов ҳамда мутахассислар иштирок этди.
Учрашув давомида АҚШдаги юртдошларимизга доимий руҳий-маънавий кўмак бериш ва уларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш, хусусан, ёшлар тарбиясига алоҳида эътибор қаратиб, хорижий тилларда эркин маъруза қила оладиган малакали ёш кадрларни тайёрлаш яхши натижа бериши қайд этилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати