Шу йилнинг 14-15 ноябрь кунлари Ўзбекистон мРусскийусулмонлари идораси ташаббуси билан барча ҳудудлардаги масжидларда умумхалқ хайрия ҳашари ва «Яшил макон» лойиҳаси юқори кўтаринкилик билан ўтказилди.
Атроф-муҳитни озода сақлаш, ерга ниҳол қадаш ва инсонларга яхшилик қилиш – муқаддас динимиз ва азалий қадриятларимизнинг гўзал ифодасидир.
Ушбу эзгу чақириққа "лаббай" деган 76 мингдан зиёд юртдошимиз – имом-хатиблар, масжид жамоалари, маҳалла фаоллари ва кўнгилли ёшлар бир ёқадан бош чиқариб, хайрли ишларга камарбаста бўлдилар.
Эзгу амаллар сарҳисоби:
Масканлар таровати: савоб умидида 2 163 та жоме масжид, 5231 та қабристон ва 149 та қадамжо ва зиёратгоҳлар обод қилинди;
Поклик ва саришта: жами 1 миллион 439 минг кв. Метрдан ортиқ майдон хазон ва чиқиндилардан тозаланиб, файзли гўшаларга айлантирилди;
Садақаи жория: келажак авлодга яшил мерос қолдириш мақсадида 26 800 тупдан ортиқ мевали ва манзарали кўчатлар, шунингдек, ўн минглаб гуллар ерга қадалди;
Меҳр мурувват: кўмакка муҳтож, ёлғиз ва беморлардан иборат 1105 та оиланинг ҳолидан хабар олиниб, уларга 413,1 миллион сўмлик моддий ва озиқ-овқат ёрдамлари улашилди. Синиқ кўнгилларга қувонч киритилди.
Биргина ниҳол экиш ёки бир мўминнинг оғирини енгил қилишда қанчалар улуғ ажрлар бор! Бу каби тадбирлар жамиятимизда меҳр-оқибат, аҳиллик ва саховат муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати