Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар (Имом Муслим ривояти).
Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:08
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:56
Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.
Ғафлатда қолманг! Арафа куни рўзасини тутишни ўтказиб юборманг! Буни бошқаларга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз сабабли бошқалар ҳам рўза тутар.
Даврон НУРМУҲАММАД
Жорий йилнинг 10 июн куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги ташаббуси билан Тайлоқ туманида навбатдаги сайёр йиғилиш ўтказилди.
Тадбирлар олдидан вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Хайрулло домла Саттаров ишчи гуруҳ аъзолари билан учрашиб, керакли кўрсатма ва топшириқларни берди.
Хайрулло домла Сатторов ҳамда Тайлоқ тумани бош имом-хатиби Бобур Нарзуллаев ҳамроҳлигида туман марказидаги “Тайлоқ ота” жоме масжиди жойлашган ҳудуддаги бемор ва ногиронлиги бор оилалар ҳолидан хабар олиниб, моддий-маънавий кўмаклар кўрсатилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати