Миср радиоси раҳбари Муҳаммад Нур Қуръон радиосини мамлакатдаги энг машҳур эфир деб таърифлаб, бундай деди: Мисрда ҳар куни 60 миллион киши Қуръон радиосини тинглайди.
IQNA сайтининг “Youm7”га таяниб хабар беришича, Миср радиоси раҳбари Муҳаммад Нур Миср радиоси ташкил этилганининг 90 йиллигига бағишланган интервьюда бундай деди: Миср радиоси 8 та радиоканалдан иборат. Ҳар бир каналнинг одамлар орасида ўзига хос машҳурлиги бор. Аммо Қуръони карим радиоси Мисрдаги энг муҳим радио ҳисобланади.
Унинг сўзларига кўра, сўнгги бир неча йил ичида ушбу радионинг тингловчилари сони 50 миллиондан 60 миллионга ошган ва уни халқ орасида етакчи тармоқ деб ҳисоблаш мумкин.
Aввалроқ, Миср Вақфлар ва ислом ишлари вазирлиги расмийлари радио ташкил этилганидан буён илк бор Мисрдаги Қуръони карим радиосига Қуръон ўқиш учун 12 нафар ёш Қуръон олими ишга олинишини маълум қилган эди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходими
Матбуот хизмати.
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан воҳамиз аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг кўнглига қувонч улашишга қаратилган хайрли ишлар давом этмоқда.
Бугун, ЎМИ Қашқадарё вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби Раҳматилло домла Усмонов бошчиликларида ҳомийлар жалб этилган ҳолда маҳалла ҳудудидаги хонадонларга ташриф буюриб, хонадон аҳиллари билан самимий суҳбатлар ўтказилди. Уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида совға-саломлар ва хайр-эҳсон қутилари тарқатилди.
Бундай хайрли ташаббуслар халқимизга хос меҳр-оқибат, саховат ва инсонпарварлик фазилатларининг амалий ифодаси бўлиб, эҳтиёжманд оилаларга маънавий далда ва кўмак беришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Юртимизда тинчлик-осойишталик, хонадонларимизда файзу барака бардавом бўлсин!
ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати