Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
19 Ноябр, 2026   |   9 Жумадул сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:53
Қуёш
07:11
Пешин
12:14
Аср
15:19
Шом
17:04
Хуфтон
18:19
Bismillah
19 Ноябр, 2026, 9 Жумадул сони, 1448

21.06.2024   11156   1 min.
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Малайзиянинг Сабаҳ штати муфтийси билан учрашув бўлиб ўтди

18.11.2026   6237   1 min.
Малайзиянинг Сабаҳ штати муфтийси билан учрашув бўлиб ўтди

Аввал хабар берганимиздек, шу йил 18-19 ноябрь кунлари Самарқандда “Вақф ва исломий ижтимоий молияга янгича ёндашув: бошқарув, стандартлар, инновациялар ва барқарор ривожланиш йўллари” мавзусида бўлиб ўтадиган XIV «Global Waqf» анжуманида қатнашиш учун юртимизга кўплаб хорижий давлатлардан меҳмонлар ташриф буюрмоқда.

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идорасига Малайзиянинг Сабаҳ штати муфтийси Ҳожи Бунган бин Ҳожи Жаафа ташриф буюрди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, “Вақф” хайрия жамоат фонди бошқаруви раҳбари Зайниддин домла Эшонқулов меҳмонлар билан самимий мулоқоти асносида уларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг саломлари ва хайрли тилакларини етказди.

Учрашувда меҳмонларга Диний идора тизими ҳақида маълумот берилар экан, дастлаб Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг саломлари ва хайрли тилакларини етказди.

Учрашувда меҳмонларга Диний идора тизими ҳақида маълумот берилар экан, дастлаб Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан Диний идора қошида Фатво маркази ташкил этилгани, айни пайтда марказда 20 нафарга яқин уламо хизмат қилаётгани, уламолар Колл-марказ орқали диний саволларга батафсил жавоб қайтараётгани қайд этилди.

Ўз навбатида, Ҳожи Бунган бин Ҳожи Жаафа Ўзбекистон буюк алломалар, азиз авлиёлар юрти эканини, XIV «Global Waqf» анжумани айнан Самарқандда, Президент Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийлари ташаббуси билан қайтадан бунёд этилган Имом Бухорий мажмуасига яқин жойда ўтказилаётганидан бениҳоя мамнун эканини, ташриф доирасида буюк муҳаддиснинг қабрини, албатта, зиёрат қилишини билдирди.

https://vaqf.uz

Ўзбекистон янгиликлари