Илгари “Ҳалкопратеа” черкови сифатида танилган ва Истанбул фатҳидан сўнг “Лала Ҳайреттин” масжидига айлантирилган 1600 йиллик тарихий маскан яна маҳаллий ва хорижлик меҳмонларни қабул қила бошлади.
“Ислом пойтахти” интернет ресурсига кўра, қадимий иншоот реставрациядан сўнг президент Ражаб Тоййиб Эрдуғон томонидан расман қайта очилган.
20-аср бошларида содир бўлган зилзила туфайли масжиднинг кўп қисми қулаб тушган. 1960-йилларда масжид майдонида олиб борилган қазишмалар Византия ва Усмонли даврига оид тафсилотларни очиб берди.
Уни қайта тиклаш ишлари 15 йил олдин кенг кўламли режа бўйича бошланган эди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Савол: Баъзан намоз ўқиётганимда, ташқаридаги одам чақириб қолади. Жавоб берилмаса, чақираверади. Шунда намозда эканимни билдириш учун “Аллоҳу акбар”, десам, намозим бузилмайдими?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Йўқ, бу ҳолатда намоз бузилмайди. Чунки такбир (Аллоҳу акбар), тасбеҳ (Субҳаналлоҳ), таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ) каби калималар билан намозда эканини билдиришни Пайғамбар алайҳиссалом ўргатганлар. Киши бу зикрларни намозда эканини билдириш учун айтса, намози бузилмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.