Шу йилнинг 9 июль куни Ливия пойтахти Триполида Қуръони каримни ёддан ўқиб бериш бўйича 12-халқаро мусобақа бўлиб ўтади. Унда дунёнинг 62 давлати вакиллари иштироки этиши кутилмоқда.
IQNA сайтининг “Livia Observer” нашрига таяниб хабар беришича, Ливиянинг Вақфлар ва Ислом ишлари бўйича бош бошқармаси 9 июль куни Қуръони каримни ёддан ўқиб бериш бўйича 12-халқаро мусобақа бошланганини эълон қилди.
Ливия жамғармаси маъмурияти ушбу танлов доирасида турли маданий ва илмий тадбирлар ўтказилишини ҳам маълум қилди.
Ҳифз, хушовоз ва тартилни ўз ичига олган ушбу мусобақалар мамлакатдаги 10 йиллик танаффусдан сўнг қайта тикланмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳақ бўла туриб жанжални тарк этган кишига жаннат ёнидаги бир уйга кафилман. Ҳазилдан бўлса ҳам, ёлғонни тарк этган кишига жаннат ўртасидаги бир уйга кафилман. Чиройли хулқли кишига жаннатнинг энг юқорисидаги бир уйга кафилман", дедилар.