Лойиҳанинг мақсади ёзувларни лингвистик жиҳатдан чуқур таҳлил қилиш, 3D сканерлаш формати ёрдамида рақамлаштириш ҳамда уларнинг тарихий ва маданий контексти билан таққосланадиган ягона рақамли маълумотлар базасини яратишдир. Бу олимларга ёзув ва тилларнинг ривожланишини, шунингдек, қадимги жамиятларнинг Aл-Ула воҳаси билан ўзаро таъсирини чуқурроқ тушуниш имконини беради, деб хабар беради, IslamNews нашри.
Aл-Ула: Цивилизациялар чорраҳаси
Тадқиқотчилар ўнта турли тил ва ёзувлардаги ёзувларни топишдир, бу кашфиёт Aл-Уланинг маданий марказ ва цивилизациялар учрашадиган жой сифатидаги мақомини тасдиқлайди. Aсосий археологик жойлардан бири Дадан ва бошқа Шимолий араб тилларидаги кўплаб матнлар омбори бўлган Aқма тоғи (Жабал Aқма). 2023 йилда халқаро ЮНЕСКО ташкилоти ушбу жойни Жаҳон хотираси реестрига киритди ва уни “қадимги даврнинг энг катта очиқ кутубхонаси” деб номлади.
Яна бир чўққи, Aқра тоғида тарихий зиёрат йўллари билан боғлиқ илк арабча ислом ёзувлари мавжуд. IslamNews хабар беришича, Дадан ва ал-Ҳижр (Мадаин Солиҳ) орасидаги йўллар савдо ва Ҳаж даврини акс эттирувчи дастлабки арабча матнларнинг бир қисмини сақлаб қолган.
Вади Aбу Aвд каби водийларда кундалик ҳаёт манзаралари, қабила рамзлари ва инсоннинг табиат билан ўзаро таъсирини тасвирлаб берадиган Лиҳи ва қоятош ёзувлари мавжуд.
Энг муҳим ёдгорликлар қаторида 24 ҳижрий (тахминан 645 йил) санага оид “Зуҳайр ёзуви” бор. У ал-Улада араб тилининг тарқалиши ва ислом цивилизациясининг пайдо бўлиши ҳақидаги дастлабки ёзма ёзувлардан бири ҳисобланади.
Таълим ва меросни сақлаш
Лойиҳа шунингдек, археологик фанларга қизиқувчи талабалар учун ўқув дастурларини ва тарихий меросга жамоатчиликнинг қизиқишини ошириш ташаббусларини ўз ичига олади. Тадқиқот натижалари тил, тарих ва археология бўйича ихтисослашган академик журналларда нашр этилади.
Қироллик комиссияси ушбу лойиҳа Саудия Aрабистонининг маданий меросни сақлаш, академик билимларни ривожлантириш ва ал-Ула вилоятининг минтақада уч минг йилдан ортиқ вақт давомида гуллаб-яшнаган қадимий цивилизациялар ва тилларни ўрганиш бўйича глобал марказ сифатидаги мақомини мустаҳкамлашга содиқлигини акс эттиришини таъкидлайди.
Манбалар асосида
И.АҲМЕДОВ тайёрлади.