Шу йилнинг 24-26 июль кунлари БРИКС ташкилотига аъзо мамлакатларнинг энг яхши қорилари Қуръони карим мусобақасида иштирок этиш учун Татаристон пойтахти Қозонда йиғилади.
Танловда 20 дан ортиқ давлат, хусусан, БРИКС давлатлари, араб-мусулмон дунёси, Aфрика ва МДҲ давлатларидан энг кучли қорилари иштирок этади.
22-Халқаро Қуръони карим мусобақасининг фахрий меҳмонлари орасида Россия, Бирлашган Aраб Aмирликлари, Эрон, Бразилия, Баҳрайн, Хитой, Ҳиндистон, Миср, МДҲ давлатлари ва бошқа давлатларнинг вазирлари, муфтийлари, таниқли олимлари, шунингдек, халқаро мусулмон ташкилотлари раҳбарлари ҳам бор.
Маълумки, 20 йилдан буён Москвада Қуръон тиловати халқаро мусобақаси ўтказиб келинмоқда. Бу йил ҳам худди шундай тадбир Қозон шаҳрида бўлиб ўтади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясининг асосий қисми бўлган "Қуръон зали"нинг илмий-инновацион лойиҳалари доирасида яна бир йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. Бу — “114 Қуръон” лойиҳасидир.
Лойиҳанинг асосий мақсади — дунёнинг турли мамлакатларида сақланаётган, Ўзбекистонга оид бўлган ноёб қўлёзма Қуръон нусхаларини топиш ва уларнинг факсимиле (нусха)ларини тайёрлашдир.
Мазкур лойиҳа доирасида Австриянинг “Mueller&Schindler” нашриётининг бизнесни ривожлантириш ва маркетинг бўйича вице-президенти Александр Вильгельм билан онлайн учрашув ўтказилди.
https://t.me/islommarkazi