frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null
Янгиликлар

БУЮК АЛЛОМА МЕРОСИГА БАҒИШЛАНГАН АНЖУМАН ЎТКАЗИЛДИ

20.07.2024   12858   1 min.
БУЮК АЛЛОМА МЕРОСИГА БАҒИШЛАНГАН АНЖУМАН ЎТКАЗИЛДИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Бугун 20 июль куни Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказида “Имом Бухорийнинг ислом цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилди. Унда Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Имом Бухорий ҳадис мактаби раҳбарлари, илмий жамоалар, олимлар, илмий ходимлар,  давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда жамоатчилик вакиллари, нуронийлар иштирок этди.
Анжуманда Имом Бухорий меросининг илмий аҳамиятини, ислом таълимоти асосларидан бўлган ҳадисларни жамлаб, улардан ишончлиларини саралаб берган буюк муҳаддис олим ҳаёти ва илмий йўлини чуқур ўрганиш ва жамоатчилик орасида замонавий усулларда кенг тарғиб қилиш заруратини алоҳида қайд этилди. 
Конференцияда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов сўзга чиқиб, Имом Бухорийнинг хизматларини эътироф этиб, у зот қолдирган бой мерос ислом олами учун алоҳида фахр эканини таъкидлади. Мамлакатимизда буюк ватандошимиз Имом Бухорийнинг бой илмий меросини пухта ўрганиш, кенг тарғиб ва ташвиқ қилиш ва ҳаётга татбиқ этиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётгани, илмий-ижодий фаолиятлари билан бир қаторда ул зотнинг ҳаётлари, ахлоқ-одоблари, юксак инсоний фазилатларида биз учун ибрат, намуна эканини  қайд этиб ўтди.  
Конференция якунида Имом Бухорий мажмуасида алломанинг “Саҳиҳи Бухорий” асари хатм қилинди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

БУЮК АЛЛОМА МЕРОСИГА БАҒИШЛАНГАН АНЖУМАН ЎТКАЗИЛДИ БУЮК АЛЛОМА МЕРОСИГА БАҒИШЛАНГАН АНЖУМАН ЎТКАЗИЛДИ БУЮК АЛЛОМА МЕРОСИГА БАҒИШЛАНГАН АНЖУМАН ЎТКАЗИЛДИ БУЮК АЛЛОМА МЕРОСИГА БАҒИШЛАНГАН АНЖУМАН ЎТКАЗИЛДИ БУЮК АЛЛОМА МЕРОСИГА БАҒИШЛАНГАН АНЖУМАН ЎТКАЗИЛДИ БУЮК АЛЛОМА МЕРОСИГА БАҒИШЛАНГАН АНЖУМАН ЎТКАЗИЛДИ БУЮК АЛЛОМА МЕРОСИГА БАҒИШЛАНГАН АНЖУМАН ЎТКАЗИЛДИ БУЮК АЛЛОМА МЕРОСИГА БАҒИШЛАНГАН АНЖУМАН ЎТКАЗИЛДИ
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

“Arab Tourist”: Самарқанд, Бухоро ва Хива — ислом цивилизацияси ва жаҳон маданий меросининг бебаҳо дурдоналари

20.08.2026   2356   1 min.
“Arab Tourist”: Самарқанд, Бухоро ва Хива — ислом цивилизацияси ва жаҳон маданий меросининг бебаҳо дурдоналари

Саудия Арабистонининг туризм ва саёҳатларга ихтисослашган “Arab Tourist” электрон нашрида “Марказий Осиёнинг қоқ марказида жойлашган ва Буюк ипак йўли билан боғланган мамлакат” сарлавҳали таҳлилий мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Мақолада Буюк ипак йўли тарихида ўзбек шаҳарларининг тутган ўрни алоҳида эътироф этилади. Хусусан, Самарқанд, Бухоро ва Хива каби тарихий шаҳарлар асрлар давомида Шарқ ва Ғарб ўртасидаги савдо, фан ва маданият марказлари сифатида хизмат қилгани таъкидланади. Регистон майдони, Ичан-қалъа ва Бухородаги меъморий обидалар ислом цивилизацияси ҳамда жаҳон маданий меросининг бебаҳо дурдоналари сифатида тилга олинади.

Бундан ташқари, нашр Ўзбекистоннинг ранг-баранг табиати ва географик рельефига тўхталиб ўтган. Қизилқум чўли, серҳосил Фарғона водийси, Тянь-Шань ва Помир-Олой тоғ тизмалари аҳоли жойлашуви ва қишлоқ хўжалиги ривожида муҳим ўрин тутиши қайд этилади.

Нашр, шунингдек, Буюк Мирзо Улуғбек каби донишмандларнинг астрономия ва математика соҳасидаги буюк кашфиётларини алоҳида эътироф этган.

Хулосада таъкидланганидек, Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Наманган ва Андижон каби шаҳарлар бугунги кунда нафақат маъмурий ва иқтисодий, балки жадал ривожланаётган йирик маданий-туристик марказлар сифатида дунё сайёҳлари эътиборини ўзига жалб этмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари