Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Марказий банк Бошқарувининг 2026 йил 18 ноябрдаги тегишли қарорларига мувофиқ, қуйидаги тижорат банкларига исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берилди:
АИТБ "Ипак Йўли";
"ASIA ALLIANCE BANK" АТБ;
"Orient Финанс" ХАТБ;
"HAYOT BANK" АЖ.
Мазкур лицензиялар банкларга Ўзбекистон Республикасининг "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонуни 5¹-моддасида назарда тутилган исломий молия операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини беради.