Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
24 Июн, 2025   |   28 Зулҳижжа, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:05
Қуёш
04:51
Пешин
12:31
Аср
17:41
Шом
20:03
Хуфтон
21:42
Bismillah
24 Июн, 2025, 28 Зулҳижжа, 1446
Янгиликлар

Ҳожилар ташаббусидан аҳоли мамнун 

22.07.2024   4384   2 min.
Ҳожилар ташаббусидан аҳоли мамнун 

Ҳожиларимизнинг “Янги Ўзбекистоннинг фидойиси бўлиб, маънавият тарғиботчисига айланамиз” деган ташаббусларини амалиётга жорий этиш бўйича 18 июль кунидан Тошкент шаҳрида ва 22 июль кунидан республикамизнинг барча ҳудудларида тадбирлар бошланди.
Ҳудудий ҳокимликлар, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлар идораси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси томонидан ҳар бир ҳудуд бўйича ҳожиларни ўз маҳаллаларидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, профилактик ҳисобда турувчи, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, нотинч оила, ажрим ёқасида турган фуқароларга бириктириш ишлари ташкил этилди.
Хусусан Қорақалпоғистон Республикаси туманларида фаолият юритаётган имом хатиблар ва ноиблар, МФЙ раислари ва “Ҳаж-2024” сафарига бориб келган ҳожи ота ва ҳожи оналар, шунингдек, Фарғона вилояти бош имом-хатиби Убайдулло домла Абдуллаевнинг кўрсатмасига асосан Фарғона ва Қувасой шаҳарлари ҳамда Данғара ва Риштон туманларида фаолият юритаётган имом-хатиблари билан биргаликда ҳаж сафарига бориб келган ҳожи ота ва ҳожи оналар билан ҳамкорликда шаҳар ва туманлардаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга мухтож, ногирон, профилактик ҳисобда турувчи оилалар ҳолидан хабар олиб, эҳтиёжманд оилаларга хайрия ва эҳсонлар улашдилар.
Бириктирувга асосан, 22 июль куни Андижон вилоятида 118 та, Бухоро вилоятида 28 та, Жиззах вилоятида 106 та, Навоий вилоятида 5 та, Наманган вилоятида 48 та, Самарқанд вилоятида 59 та, Сирдарё вилоятида 38 та, Сурхондарё вилоятида 34 та, Тошкент вилоятида 80 та, Фарғона вилоятида 25 та, Хоразм вилоятида 52 та, Қашқадарё вилоятида 29 та, Тошкент шаҳрида 59 та  тадбирлар ўтказилди. Тошкент тажрибаси асосида бошқа ҳудудларда ҳам ишни ташкил этиш бугунги кундан амалиётга жорий этилди.
Республика ишчи гуруҳи томонидан маҳалла раислари, фаоллари, имом-хатиблар, ҳожиларга маҳаллаларда амалга ошириладиган тадбирлар бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
Ҳудудларда ҳожилар иштирокида 711 та хонадонлар ҳолидан хабар олиниб, маҳалла раислари, имом-хатиблар билан биргаликда суҳбатлар ташкил этилди.
Маҳаллалардаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд оилаларга ҳожилар томонидан моддий ёрдам, озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ҳожилар ташаббусидан аҳоли мамнун  Ҳожилар ташаббусидан аҳоли мамнун  Ҳожилар ташаббусидан аҳоли мамнун  Ҳожилар ташаббусидан аҳоли мамнун  Ҳожилар ташаббусидан аҳоли мамнун  Ҳожилар ташаббусидан аҳоли мамнун  Ҳожилар ташаббусидан аҳоли мамнун  Ҳожилар ташаббусидан аҳоли мамнун  Ҳожилар ташаббусидан аҳоли мамнун  Ҳожилар ташаббусидан аҳоли мамнун  Ҳожилар ташаббусидан аҳоли мамнун  Ҳожилар ташаббусидан аҳоли мамнун  Ҳожилар ташаббусидан аҳоли мамнун  Ҳожилар ташаббусидан аҳоли мамнун  Ҳожилар ташаббусидан аҳоли мамнун  Ҳожилар ташаббусидан аҳоли мамнун  Ҳожилар ташаббусидан аҳоли мамнун  Ҳожилар ташаббусидан аҳоли мамнун 
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Хато – банданики

24.06.2025   2114   1 min.
Хато – банданики

Бир йигит масжидга келиб бироз ўтиргач, имомга эътироз билдирди: 
 

– Энди масжидга келиб ўтирмасак ҳам бўларкан...


Имом ундан нима учун бундай деганининг сабабини сўради. Йигит ён-атрофдаги ҳамма одам телефонга қараб ўтиргани, баъзилари ўзаро гаплашаётгани учун шу гапни гапирганини айтди.


Имом бироз ўйлаб тургач, бундай деди:

– Яхши, эътирозинг ўринли. Мен бу ҳақда одамларга эслатиб турибман. Лекин сен энди масжидга келмоқчи бўлмасанг бир иш қилиб кет.


Йигит рози бўлди. Имом унга бир пиёлани тўлдириб сув берди ва шу сувни бир томчи ҳам тўкмасдан масжиднинг ичини бир айланиб чиқишини илтимос қилди. Йигит бор диққат-эътиборини жамлаб, оҳиста қадамлар билан, икки кўзини пиёладан узмаган ҳолда вазифани муваффақиятли адо этди.


Имом унга деди:

– Баракаллоҳ! Энди менга айт-чи, сен шу топшириқни бажараётганингда кимлар гапириб ўтирди, кимлар телефонига қаради?


Йигит жавоб берди:

– Мен қаердан билай, ахир бутун диққатим сувни тўкиб қўймасликда эди.


Имом деди:

– Ана кўрдингми? Сен топшириқни бажараётганингда бутун фикру ҳаёлингни бир жойга жамладинг. Аллоҳнинг ҳузурида турганимизни ҳис қилиб, хаёлимизни ибодатга, Унинг зикрига қаратсак, бошқаларнинг хатосини кўришга вақтимиз ҳам қолмайди. Албатта, кимдир хато қилса бу сенинг ҳидоятдан юз буриб кетишингга сабаб бўлмаслиги керак. Чунки хато динники ё масжидники эмас, балки банданики...


Йигит ўйлаб кўриб, хато қилганини тушунди. Кейинги жамоат намозларида хушу билан қатнашишда давом этди. 


Акбаршоҳ РАСУЛОВ