Нью-Йорк мэри Эрик Адамс Рамазон ойи, жума ва шом намозларида ташқи овоз кучайтиргичлар орқали азон айтишга рухсат берувчи фармойишни имзолади. Фармойиш Нью-Йорк шаҳридаги масжидларга дахлдор ҳисобланади. Бу ҳақда “Ал Жазира” нашри хабар бермоқда.
Шаҳар мэри эндиликда жума ва шом намозига азонни ҳеч қандай эътироссиз айтиш мумкинлигини таъкидлади.
Муоз ибн Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким Қуръон ўқиса ва ундаги бор нарсаларга амал қилса, Қиёмат куни Аллоҳ унинг ота-онасига бир тож кийдирадики, унинг нури дунё қуёшининг нуридан ҳам гўзалроқдир. Энди бунга амал қилган киши ҳақида нима деб ўйлайсиз?!” (Имом Абу Довуд ривояти).
Шундай экан, беҳуда ўтаётган вақтингизни Қуръон ёдлаш билан жонлантиринг. Зеро, Аллоҳ таоло ҳузурида Қуръон аҳлининг мартабасидан юқори мартаба йўқдир.
Қуръон соҳиби ўз аҳли-оиласидан дўзах вожиб бўлган ўн кишини шафоат қилади.
Қуръон аҳли сабабли балолар ва ваболар кўтарилади, ёмғирлар ёғади ва улар қаерда бўлсалар, ўша ерга раҳматлар нозил бўлади.
Сиз ҳам ана шундай инсонлардан бири бўлишга ҳаракат қилинг.
Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ